"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди
08 дек 2025 19:22
Янгиликлар
"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди
"El Mundo" нашрининг хабар беришича, мадридликлар раҳбарияти бош мураббий лавозимига аллақачон иккита номзодни танлаб олган. Шорт-листда афсонавий франциялик Зинедин Зидан ва харизматик германиялик Юрген Клопп бор.
Алонсонинг "қироллик клуби" бошқарувидаги келажаги кўп жиҳатдан 10 декабрь куни бўлиб ўтадиган Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 6-туридан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши ўйин натижасига боғлиқ. Манбанинг хабар беришича, агар "Реал" мағлуб бўлса, мураббий ишини йўқотади.
Ла Лигадаги вазият ҳам Алонсо фойдасига эмас: жамоа сўнгги 5 ўйинда атиги 1 та ғалабага эришди ва иккинчи ўринга тушиб кетди. "Сантьяго Бернабеу"да "Сельта"дан қабул қилиб олинган мағлубият вазиятни янада ёмонлаштирди, "Барселона" эса "Бетис" устидан ғалаба қозонди ва 40 очко тўплаб, пешқадамлигини мустаҳкамлади. "Реал" 36 очко билан 2-ўринга жойлашган.
15-тур натижаларидан сўнг юқори ўрин учун кураш қизғин тус олди ва "Реал" бош мураббийининг тақдири яқин кунларда ҳал қилиниши мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар