УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди
10 дек 2025 23:06
Янгиликлар
УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди
УЕФА "Айнтрахт" клубига Чемпионлар Лигасидаги "Барселона"га қарши ўйинда (1:2) немис клуби мухлисларининг хулқ-атвори учун жазо тайинлашга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Sport.es хабар берди.
Манба маълумотига кўра, стадиондаги тартибсизликлар, майдонга узлуксиз предметлар отилиши, файерлар ёқилиши (улардан бири "Барселона" мухлислари зонасига тушгани) ва трибуналардаги бир неча тўқнашувлар Европа футболининг олий органи эътиборидан четда қолмаган.
Таъкидланишича, шу сабабли учрашувнинг вакили УЕФА Интизом қўмитасига тақдим этиш учун содир бўлган воқеалар ҳақида батафсил ҳисобот тайёрлаган. Тўлиқ билдиргида қандай предметлар, уларнинг сони, майдоннинг қайси қисмидан ва трибуналарнинг қайси бўлимига ташлангани кўрсатилади. Ҳисобот натижаларига кўра, УЕФА "Айнтрахт"га Европа мусобақалари доирасида қатъий жазо белгилайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Реал Сосьедад"га мағлуб бўлди
ЕЧЛ. "Будё Глимт" ўз уйида "Манчестер Сити"ни ишончли тарзда мағлубиятга учратди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бор аламини "Монако"дан олди
Ҳусниддин Алиқулов учун мавсум якунланди. Футболчи Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмайди
Фикрлар