

Манбага кўра, Мадрид клуби раҳбариятида яна иккита номзод бор. Душанба куни клуб директорлар кенгаши фавқулодда йиғилиш ўтказди, унда бир нечта аъзо Хаби Алонсонинг истеъфосини қўллаб-қувватлади, бошқалари эса бунга қарши чиқиб, хотиржамликка чақирди.
Зидан "Реал"ни 2016 йилдан 2021 йилгача бошқарган. У "қаймоқранглилар"га учта Чемпионлар Лигаси, иккита Ла Лига чемпионлиги, иккита клублар ўртасидаги ЖЧ ғолиблиги ва иккита УEФА Суперкубогини келтирди. Зидан 2021 йилнинг май ойида истеъфога чиқди ва ўшандан бери ишсиз.
Аввалроқ Зидан ЖЧ-2026дан кейин Франция терма жамоаси бош мураббийи сифатида Дидье Дешамнинг ўрнини эгаллаши ҳақида хабар берилган эди.



