"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди
08 дек 2025 17:32
Янгиликлар
"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди
Мадридликлар Ла Лиганинг 15-туридан ўрин олган "Сельта" билан ўйинда йўқотишга учради.
Ҳимоячи Эдер Милитао 24-дақиқада жароҳат олди ва ўйинни давом эттира олмади. Унинг ўрнига Антонио Рюдигер майдонга тушди.
Футболчининг тиклаш муддати ҳали номаълум, аммо вазият жуда жиддий, чунки у шифокорлар ёрдамисиз майдонни тарк этолмади.

Шуни таъкидлаш керакки, бразилиялик ҳимоячи ушбу мавсум "Реал" сафида 18 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Ўтган турда "Атлетик" Бильбаога қарши ўйинда "Реал"нинг бошқа бир аъзоси Трент Александер-Арнольд жароҳат олган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
ШОШИЛИНЧ ХАБАР: Хаби Алонсо "Реал Мадрид"ни тарк этди!
Фикрлар