"Бавария" Олисенинг "Реал"га ўтишини чеклаб қўйди

Sherzod Nurmatov
13 апр 2026
"Бавария" бош директори Макс Эберль Майкл Олисенинг "Реал"га ўтишига йўл қўймайди.

"Олисе "Реал" Мадридга ўтадими? Йўқ, албатта йўқ. Бунинг имкони мавжуд эмас.

Майкл бу ерда ўзини жуда қулай ҳис қилмоқда. Бизда узоқ муддатли лойиҳа бор", – деди бош директор.

"Bild" маълумотларига кўра, Олисе чорак финалнинг "Бавария"га қарши биринчи ўйинидан сўнг "қаймоқранглилар" раҳбариятида катта таассурот қолдирди. Хабарларга кўра, ўша ўйиндан кейин футболчига қизиқиш сезиларли даражада ошди.

Икки йил олдин Мюнхен жамоаси франциялик ярим ҳимоячини Англиянинг "Кристал Пэлас" жамоасидан 53 миллион еврога сотиб олган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Bild