"Реал" тарбияланувчисини ортга қайтариш ҳақида бош қотирмоқда

Sherzod Nurmatov
29 май 2026, 13:35
COPE маълумотларига кўра, "Реал" ўтган ёзда "Осасуна"га қўшилган вингер Виктор Муньосни қайтариши мумкин.

Манбага кўра, Мадрид клуби тарбияланувчиси 22 ёшли испаниялик футболчи бу мавсум барча мусобақаларда 36 ўйинда 7 та гол уриб, 5 та голли узатмани амалга оширди ва "Реал" эътиборини тортди.

Футболчининг "Осасуна" билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача амал қилади. Transfermarkt портали унинг қийматини 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: COPE