

"Манчестер Сити" ҳужумчиси футболни севишини ва шу сабабли жуда кўп ўйинларни кўришини айтди.
"Мен футбол ишқибозиман, шунинг учун ҳар қандай ўйинни томоша қиламан. Биз қиз дўстим билан овқатланаётгандик, мен эса бирор ўйин бор-йўқлигини текшираётгандим. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" ўйини бор экан, ўша ўйинни қўйдим.
У "Футболдан жуда безор бўлдим. Биз уни доим кўрамиз-ку," деди. Мен эса: "Ҳа, аслида айнан футбол туфайли иккаламиз шу ерда ўтирибмиз," деб жавоб бердим.
Шундай қилиб, ўйинни охиригача томоша қилдик," - дейди Холанд "The Rest is Football" подкастида.



