UZ

Сўнгги янгиликлар

00:25Камолиддин Тожиев: "Пахтакор" ҳамма фронтда олий мақсад қўяди. Кўп гол ўтказаётганимиз мени безовта қилмоқда"  3 00:11"Пахтакор"нинг бразилиялик легионери ярим йилга сафдан чиқди  0 23:52Рўзиқул Бердиев: “У биз учун қиммат футболчи эмас, арзон футболчи“  8 23:20U21 биринчилиги. Водий дербисида дуранг, "Динамо"га техник мағлубият ёзилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  0 22:47“Динамо“га қарши учрашувдан сўнг мезбонлар устози қисқа фикр билдирди  7 22:28"Навоий ФА" бош мураббийи Даврон Турсунов: "ОКМКнинг энг зўр спорт формадаги пайтига тўғри келиб қолдик"   3 22:09Марат Мифтахутдинов: “Абрамов касал бўлиб қолгани сабабли Андижонга кела олмади“  1 21:38Миржалол Қосимов: "Охирги тур олдидан ҳеч нарса маълум эмас эди. Шу сабабли деярли асосий таркибни майдонга туширдик"  6 21:24Амалдаги чемпион ва кубок соҳиби Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида қолиб кетди  46 21:02Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" "Пахтакор"га мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди. "Лочин" бу сафар "Сурхон"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  188 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  2 19:33​Санчодан уятли кўрсаткич  0 19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – ёрдамчи мураббий  33 18:53Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. "Оил Стар" ва БМБ финалда тўқнаш келадиган бўлди  1 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  2

Игорь Сергеев: "Терма жамоа устози шундай қарор қабул қилган бўлса, сабаблари бордир" Янгиликлар

Игорь Сергеев: "Терма жамоа устози шундай қарор қабул қилган бўлса, сабаблари бордир"

Козоғистон чемпионатида кечаги кун тўлиқлигича ҳамюртларимизга аталди десак, муболаға бўлмайди.

"Тобол" шарафини ҳимоя қилаётган ўзбекистонлик ҳужумчи Игорь Сергеев  "Шахтёр Караганди"га қарши баҳсда дубль қайд этди. Футболчи сайтимизга таасуротлари ва терма жамоага чақирилмагани билан боғлиқ саволларга жавоб берди. 

Тобол

Игорь Сергеев - 20', Игорь Сергеев - 57'

Премьер Лига . 3-тур

14/03/2023, 18:00

1
:
2
Тугади

Шахтёр Караганды

Айдос Таттыбаев - 90'

45'
90'
20'  Игорь Сергеев
57'  Игорь Сергеев
90'  Айдос Таттыбаев


- Игорь дубль ва жамоангизнинг ғалабаси билан табриклаймиз. Умуман таасуротлар ва ҳиссиётлар билан бўлишсангиз?

- Албатта, гол урганимдан хурсандман. Яна бир қувонарли жиҳати бу учрашувда ғалаба қозондик. "Шахтёр Караганди"га қарши қийин ўйин бўлди, дея оламан. Лекин жамоамиз ўз майдонида тўп тепди. Мухлисларимизни хурсанд қила олдик, деб ўйлайман. Шундай экан таасуротлар ажойиб. 

- Қозоғистон чемпионатининг бу тури ўзбекистонликлар бенефисига айланди. Сиздан ташқари Бобир Абдихолиқов, Шаҳбоз Умаров ҳам гол урди...

- Албатта, бундан хабарим бор. Бу шунчаки зўр. Бизнинг футболчилар ўзларини бошқа чемпионатда ҳам кўрсатаётганига ижобий қарайман. Уларга омад тилайман. 

- Бобир Абдихолиқов Беларусь чемпионатидан сўнг, Қозоғистонда ҳам ўзининг нималарга қодирлигини кўрсатмоқда. Бу унинг лигалар орасида фарқ бўлишига қарамасдан тезда мослашиб кетганиданми?

- Яхши ҳужумчи. Агарда янада ривожланишда давом этса, кучли томонларини кўрсата олса, фақат мамнун бўламан. Бобирга фақат муваффақият ёр бўлсин, деб қоламан. 

- Кўпчиликни қизиқтираётган савол. Дастлаб Ўзбекистон терма жамоасига чақирилганингиз ҳақидаги хабарни ўқидик. ЎФА тақдим қилган рўйхатда эса йўқ эдингиз. Бу вазиятга қандай изоҳ бера оласиз?

- Терма жамоа устози шундай қарор қабул қилган экан, демак, бунинг сабаблари бор. Ўзим ҳақимда шуни айтишим мумкинки, бўлғусида чақирув олиш учун янада кўпроқ ишлашим керак. 

- Ўзбекистон Суперлигаси дастлабки икки тури "Пахтакор" учун омадсиз ўтди. Бу ҳолатни кутилмаган дейиш мумкинми? Кейинги турда "Навбаҳор" билан ўйин кутмоқда...

- Ҳа, чиндан бу кутилмаган ҳолат. Очиғи, нега бундай натижа қайд этилганини билмайман. Лекин ишонаманки, "Пахтакор" хатолари устида ишлайди ва мақсади сари олдинга интилишда давом этади. "Навбаҳор" билан ўйинда эса кучли жамоа ютсин. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика