Игорь Сергеев: "Якуний натижани инобатга олмаганда, яхши ўйин бўлди"
14 апр 2025 12:50
Янгиликлар
Игорь Сергеев: "Якуний натижани инобатга олмаганда, яхши ўйин бўлди"
Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Андижон" (2:3) учрашувидан сўнг мезбонлар ҳужумчиси Игорь Сергеев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Якуний натижани инобатга олмаганда, яхши ўйин бўлди. Ўтган ўйинлар ҳақида гапиришни истамайман. Бугун яхши ўйнадик. Стандарт вазиятларда иккита хатога йўл қўйдик ва улар ҳалокатли оқибатларга олиб келди. Умуман олганда, биз яхши ўйнадик.
Ҳа, хатоларга йўл қўйдик, лекин бугун шиддатли ва қизиқарли ўйин бўлди, буни тан олиш керак. Ўйлайманки, мухлисларга ҳам ўйин манзур бўлди, натижадан ташқари албатта. Шундай ҳисобда ютқазиш, албатта, ачинарли ва афсусланарли ҳол. Нима қилиш керак? Ҳаракат қиламиз, камчиликларни тузатиб, олдинга қадам ташлаймиз ва кейинги ўйинларда имкон борича бор кучимизни сарфлаймиз", деди 31 ёшли футболчи.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар