UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  1 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Камолиддин Тожиев: "Пахтакор" ҳамма фронтда олий мақсад қўяди. Кўп гол ўтказаётганимиз мени безовта қилмоқда" Янгиликлар

Камолиддин Тожиев: "Пахтакор" ҳамма фронтда олий мақсад қўяди. Кўп гол ўтказаётганимиз мени безовта қилмоқда"

Ўзбекистон кубоги учинчи турида "Насаф" устидан ғалаба қозонган "Пахтакор" жамоаси мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида қатнашди.

– "Пахтакор" таркибидаги йўқотишларнинг қандай сабаби бор?

– Фламарион ва Абдуллаевда жароҳат бор эди. Холматов ва Ҳамдамовда ҳам ўхшаш ҳолат.

– Жонатан Лукка ҳам бир нечта ўйиндан бери майдонга тушмаяпти. Бунга сабаб нима?

– Лукка тиззасидан жароҳат олди ва олти ойга сафга чиқди. Жиддий жароҳат.

– Камолиддин ака "Пахтакор" сизнинг қўлостингизда иккинчи ғалабани қайд этди. Рақиблар жиддий эди. Бунинг қандай сабаблари бор?

– Йигитларнинг руҳий ҳолатини яхшилашимиз керак. Уларнинг деярли барчаси терма жамоа даражасидаги кучли ўйинчилар. Руҳим томондан уларни қўллашимиз керак. Улар руҳий чуқурликка тушиб қолишганди. Буни тўғирлашимиз керак. Кўп гол ўтказаётганимиз мени безовта қилмоқда. 

– Достонда жароҳат борлигини айтдингиз. Ҳамдамов ўтган тур ўринбосарлар сафида ҳаракат қилганди...

– Унда ўйин амалиёти йўқлиги учун ўринбосарлар сафида ўйнатгандик. Жароҳат айнан ўша ўйинда юз берди. 

– Кубокни қўлга киритиш, халқаро мусобақага йўлланмани кафолатлайди. "Пахтакор"га кубок ёки Суперлигадан қайси бири муҳимроқ?

– "Пахтакор" ҳамма фронтда олий мақсад қўяди. Бизда ҳаммаси муҳим. 

– Натижа сизнинг фойдангизга бўлди, аммо қайси жиҳатлардан кўнглингиз тўлмади?

– Ҳимоя. Кўп гол ўтказяпмиз. Гол ҳам уряпмиз, аммо ўтказиб ҳам юборяпмиз.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика