

Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, "бўрилар" 22 ёшли вингер қишда трансфер бозорида унчалик талабгир бўлмаслигига умид қилишмоқда. Италия клуби футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Шунингдек, муайян шартлар бажарилган тақдирда сотиб олиш мажбурияти банди қўшилиши ҳам мумкин.
Жорий мавсумда Гиттенс Англия лига кубогининг иккита ўйинида иштирок этди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2032 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 25 миллион еврони ташкил этади.



