UZ

Сўнгги янгиликлар

01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  0 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  19 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  6 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  16 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  57 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1

Игорь Сергеев: "20 та гол уриш керак бўлса-ю, вазифани бажариб, диванга ёнбошлаб олиш мумкин, бироқ..." Янгиликлар

Игорь Сергеев: "20 та гол уриш керак бўлса-ю, вазифани бажариб, диванга ёнбошлаб олиш мумкин, бироқ..."

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Шўртан" (1:0) учрашувидан кейин мезбонлар ҳужумчиси Игорь Сергеев фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ғалаба билан табриклайман. Бугунги ўйин ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз.

- Қийин ўйин бўлди. Фарғонадаги ўйиндан кейин тикланиб олиш қийин эди. Кубокдаги баҳсни ҳисобга олмаяпман. Чунки унда бутунлай ёш болалар ўйнади. Майли, Худога шукур, ғалаба қозондик, энг муҳими шу. Албатта, қизил карточка туфайли биз учун ўйин бироз қийинлашди. Лекин йигитлар ўз ишларини аъло даражада бажаришди, фидойилик кўрсатиб, диққат-эътибор билан ўйнаб, гол ўтказиб юбормасдан устунликни сақлаб қолишди. Шунингдек, мухлисларга алоҳида миннатдорчилик билдираман.

- Бугун Суперлигадаги бешинчи голингизни урдингиз. Жорий мавсумда минимум нечта гол уришни мақсад қилгансиз?

- Режа қилмайман. Мен майдонга тушганимда ҳар бир ўйинда гол уришни хоҳлайман. Худо хоҳласа, қандай бўлса шундай бўлади, бу Яратганнинг иродасига боғлиқ. Шунинг учун қанча кўп бўлса, шунча яхши. Менда бундай нарса йўқ. Биласизми, 20 та гол уриш керак бўлса-ю, вазифани бажариб, диванга ёнбошлаб олиш мумкин. Бироқ бу спортчига хос жиҳат эмас. 50 та бўладими, 10 тами, имкон қадар кўпроғига ҳаракат қиламан. Шунинг учун бу ерда аниқ рақам айтмоқчи эмасман.

- Голларингиз нафақат "Пахтакор", балки Ўзбекистон терма жамоасига қайтишингизни истаётган мухлисларни ҳам хурсанд қилмоқда...

- Қўллаб-қувватлаётганларнинг барчасига катта раҳмат. Жуда миннатдорман. Бу мен учун ёқимли. Олдинги интервьюда ҳам айтганимдек, терма жамоага қайтиш учун қўлимдан келган барча ишни қиламан.

- Алижонов билан ҳамкорликда "Машъал"га қарши ўйинда ҳам шундай голлар ургандингиз. Машғулотларда бундай вазиятлар устида алоҳида ишлайсизларми?

- Биз кўп нарсаларни машқ қиламиз, лекин айнан шундай ҳолатларни махсус тайёрламаймиз. Ҳар бир ўйин учун маълум режаларимиз бор ва биз уларни бажаришга ҳаракат қиламиз. Ўйин давомида эса вазиятга қараб ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика