

Ўйиндан сўнг гол муаллифига айланган мезбонлар футболчиси Ғанишер Қодиров фикрлари билан ўртоқлашди.
- Ўйин ҳақида фикрингиз…
- Ўйин қийин ўтишини билардик. Худди шундай ҳам бўлди. Кўплаб вазиятлар юзага келганига қарамай, улардан унумли фойдалана олмадик. Мураббийлар кўрсатмаларига амал қилиб, ғалабага эришдик.
- Сизни иккинчи даврада бошқа клубда кўрамизми?
- Ҳозирча таклифлар бўлмади. “Шўртан” билан 2 йиллик шартномам бор, шу ерда қолсам керак.
- "Шўртан"га раҳбарият томонидан қўйилган вазифалар ҳақида…
- Олдимизга Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилган. Насиб бўлса, буни уддалаймиз.



