4,4,4...Игорь Сергеев
03 апр 15:53
Янгиликлар
4,4,4...Игорь Сергеев
Кеча Ўзбекистон Суперлигаси 1-туридан қолдирилган ўйинда "Пахтакор" "Машъал"ни қабул қилди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мазкур баҳсда Игорь Сергеев иккита тўп киритишга эришди. Ҳужумчи 2020 йил охирида "Пахтакор"ни тарк этиб легионерга айланган эди. Сергеев Суперлигада сўнгги голини 2020 йилнинг 29 ноябрь куни "Локомотив" дарвозасига урган эди.
Орадан 4 йил, 4 ой ва 4 кун (1585 кун) ўтгач ҳужумчи яна Ўзбекистон чемпионатида гол уришга эришди.
Игорь Сергеевнинг Суперлигадаги жами голлари сони 103 тага етди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар