UZ

Сўнгги янгиликлар

21:18Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"  0 20:56ЕЧЛ. "Барселона" – "Олимпиакос". Таркиблар аниқ  2 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 20:17Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" – "Насаф" 2:1 (матнли трансляция)  45 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  5 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  5 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  16 18:42Артета Гёкереш "Арсенал" учун фойдали эканлиги ҳақида гапирди  0 18:14Абрамович Туркия клубининг акция пакетларини сотиб олмоқчи  3 17:47"Нефтчи" – ОКМК ўйинидаги вазият четлатишга хосмиди? Суперлиганинг 25-туридаги ҳакамлик таҳлили  7 17:27Алаба яна жароҳат олди  3 16:59Эшитдик-да! Аёллар ва футзал жамоаси энди Суперлига клублари учун мажбурий бўлмайди  4 16:39ОФК вакиллари Миллий футбол маркази билан танишди  0 16:19"Футбол олами". Бутсанинг таги билан бутсага тепишга қизил карточка берилмайди. Оёқни синдириш учун сал юқорига тепиш лозим...  12 16:03Расман: "Бавария" Компани билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0

"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров Янгиликлар

"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров

Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги ярим финалидан ўрин олган ЎзСҚБ – "Оил Стар" (2:3) учрашувидан кейин финалга йўл олган жамоа вакиллари фикрларини билдиришди.

"Ҳамма финалда ўйнашни хоҳлайди. ЎзСҚБга раҳмат. Бу йил Олий лигадаги янги жамоа, яхши футболчилар йиғилди. ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди. Асосий мақсадимиз ғалаба қозониш эди, бунга эришдик. Жамоадошларим, мураббийлар ва раҳбариятга миннатдорлик билдираман.

Икки ўйинни бир хил темпда ўтказиш қийин. Шунинг учун кечагидан кўра сал бўшашиш кузатилгандир. Бироқ йигитлар ўзларига келиб олишди ва ижобий натижа қайд этдик", – деди дарвозабон Рустам Умаров.

"Бухорода бўлиб ўтган чорак финал учрашувларидан кейин қисқа фурсатда Тошкентга етиб келдик ва 2 кун шу ерда тайёрландик. Рақиб жамоа кучли эканлиги ва терма аъзолари ҳаракат қилишини билардик. Шунга қарамай, йигитларни астойдил тайёрладик. 

Финалчи икки ўйин натижасига кўра аниқлангани яхши бўлди. Асосий мақсадимиз финал эди, энди ҳал қилувчи баҳс олдидан бироз дам оламиз, кейин тайёргарлик кўришга киришамиз", – деди "Оил Стар" бош мураббийи Фузули Хайруллаев.

"Кечаги ғалаба туфайли бошида сал сусткашликка йўл қўйдик. Биринчи таймда ўйинимиз сал ўхшамади. Танаффусда йигитлар билан гаплашиб олиб, иккинчи таймда бошқача руҳда майдонга қайтдик. Биз рақиб кўпроқ Равшан Элибоевдан фойдаланган ҳолда ўйнашини билардик. Шунга қарши ишланмалар ишлаб чиқишга ҳаракат қилдик. Ўйлайманки, бу мевасини берди. Худо хоҳласа, энди финалга тайёргарлик кўрамиз. Танаффус вақтида мураббийлар ва футзалчилар ўзаро гаплашиб, бундан кучлироқ ўйнай олишимиз ҳақида гаплашдик ва иккинчи таймда ёрқин ўйин кўрсатдик", – деди "Оил Стар" сардори Илҳом Ҳамроев.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика