

Бу ҳақда Sky News спорт мухбири Роб Харрис ижтимоий тармоқларда УЕФА баёнотига таяниб хабар бермоқда.
Қарор УЕФА президенти Александер Чеферин раислигидаги Ижроқўмнинг махсус йиғилишида бир овоздан қабул қилинди. Миллий ассоциациялар Диаллони ўз номзодини қўйишга таклиф қилишди ва унга Европа блокининг ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини кафолатлашди.
"ФИФА ривожланиш вектори юзасидан жиддий хавотирлар фонида миллий ассоциациялар жаҳон футбол ҳамжамияти ичида бирдамлик ва ишончни тиклашга чақиришди. Европа футболи ФИФА дунёнинг ҳар бир минтақасида ўйинни ривожлантиришни ўз миссиясининг асосий мақсади қилиб қўйиши, бошқарувнинг энг юқори стандартларига риоя этиши ҳамда ассоциациялар ва конфедерациялар билан яқин ҳамкорликда ҳаракат қилиши тарафдори. Ижроқўм аъзолари Филипп Диаллонинг етакчилик фазилатларига тўлиқ ишонч билдиришди", — дейилади хабарда.
Диаллонинг ўзи бутунжаҳон ташкилоти раҳбари лавозимига номзодини қўйиш таклифини қабул қилди. FFF Ижроия қўмитаси 17 ноябрь куни бўлиб ўтадиган йиғилишида унинг номзодини расман тасдиқлайди.



