

Франция терма жамоаси сардори ўзини Хитойнинг собиқ раҳбари Мао Цзэдун қиёфасида тасвирланган мем ҳақидаги баёнотидан кейин узр сўраганди.
Ушбу ҳодисадан сўнг "Реал" клуби ҳам, Ла Лига раҳбарияти ҳам кечирим сўради. Испания лигаси президенти Хавьер Тебас инқирозга қарши гуруҳ тузди ва вазиятни юмшатиш мақсадида чоршанба куни Хитой элчиси Яо Цзин билан учрашди. Хитойда 1949 йилдан то 1976 йилдаги вафотига қадар мамлакатни бошқарган Мао Цзэдун ҳақидаги оммавий ҳазиллар ўта нозик мавзу бўлиб қолмоқда.
Хитойнинг “China Daily” давлат нашри хабар беришича, Мбаппенинг фикри хитойлик мухлисларнинг кескин норозилигига сабаб бўлган, унинг фойдали тижорий шартномаларини хавф остига қўйган ҳамда юлдузларнинг таъсир доираси чегараланганини эслатиб қўйган. Хитой давлат телерадиокомпанияси Migu "Реал"нинг Испания чемпионати доирасида шанба кунги Сантандернинг "Расинг"ига қарши ўйинини эфирга узатмайди. Бундан ташқари, Хитой компаниялари, жумладан, Mengniu ва Shanghai Milkground Food Tech сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ҳамда Eastroc Beverage ичимликлар бренди Мбаппе билан ҳамкорликни тўхтатди.
Диалло вазият тез орада ижобий ҳал бўлишига умид билдирди.
"Умид қиламанки, бу можаро узоққа чўзилмайди. Килиан бу баёнотни қандай контекстда айтганини жуда яхши тушунтириб берди. У узр сўради. Менимча, у мавсумни энг яхши шароитларда давом эттириши учун энди бу мавзуга нуқта қўйиш керак", – дея Диаллонинг сўзларини келтиради “Ouest-France”.



