

Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда. Манба маълумотларига кўра, португалиялик футболчи 2027 йилнинг ёзида "Ал Насср"ни тарк этиш имкониятига эга, бироқ битимда Саудия Арабистони клубига шартномани яна икки мавсумга — 2029 йилгача узайтириш ҳуқуқини берувчи механизм мавжуд. Ушбу банд бўйича қарор қабул қилишнинг сўнгги муддати — 2027 йил 1 июнь. Агар узайтириш банди фаоллаштирилса, "Алс Насср" "Челси"га қўшимча 20 млн евро тўлаши шарт бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Феликс 2025 йил июль ойида "Челси"дан "Ал Насср"га 30 млн евро эвазига кўчиб ўтганди, келишувнинг умумий қиймати эса 50 млн еврога етиши мумкин. 2023/2024 йилги мавсумда футболчи ижара асосида "Барселона" шарафини ҳимоя қилган: у 44 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол урган ва олтита голли узатмани амалга оширган. Ўйинчининг келажаги борасидаги қарор "Ал-Наср"нинг позицияси ҳамда Феликснинг ўз розилигига боғлиқ. Айни дамда "Барселона" ёки "Челси" билан тасдиқланган келишувлар мавжуд эмас.



