UZ

Сўнгги янгиликлар

02:40Испаниянинг 2-лигасидаги клуб "Реал"ни енгиш борасида "Боруссия"га ўз ёрдамини таклиф қилди  2 02:04Европа лигаси. "Байер"нинг мағлубиятсиз серияси давом этади, финалдаги рақиб — "Аталанта"  27 01:27“Ордабаси” мухлислари шаҳар маъмуриятига бойкот эълон қилишди  0 01:03Саудия чемпионати. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда ғалабани ўз томонига оғдирди, Роналду гол урди  1 00:36Тчуамени ЕЧЛ финали ва Европа чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин  0 00:08Саудия клуби Каземиро учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:49Моуринью қачон мураббийлик фаолиятини якунлашини айтди  1 23:22"Реал Мадрид"ни ЕЧЛ финалига Анчелоттининг ўғли олиб чиқди  18 22:44Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Россияга қарши ўйнайди  0 22:31Ўзбекистон U-14 терма жамоаси Ривожланиш кубогидаги иштирокини ғалаба билан бошлади  7 22:01Микола Шевченко: "Машъал" фонида ёш болалардек кўринмадик"  1 21:44Асрор Алиқулов: "Ҳисоб 2:0 бўлганида ҳам курашишда давом этардик"  0 21:30Муҳсин Низомиддинов: "Учрашув давомида 30-40 дақиқа футбол ўйнадик, холос"  5 21:16Анвар Бердиев: "Футболчи ҳар қандай вазиятда ҳам ўзини тута билиши керак"  2 20:53Про лига. "Машъал" "Дўстлик" майдонида ғалаба қозонди  1

Ҳусайн Норчаев Ўзбекистон чемпионатига қайтди Янгиликлар

Ҳусайн Норчаев Ўзбекистон чемпионатига қайтди

"Алания" ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев фаолиятини ижара асосида Фарғонанинг "Нефтчи" клубида давом эттиради.

Ижара битими 1 йилга мўлжалланган.

"Бугун клуб раҳбарияти навбатдаги трансферни амалга оширди. Россиянинг "Алания" футбол клубига тегишли ёш иқтидорли ҳужумчи Хусайн Норчаев ижара асосида бир йиллик шартномага имзо чекди . 

Маълумот ўрнида, Хусайн Норчаев ўтган мавсумда Россия биринчи дивизионида жами 8 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та голга ассистентлик қилди. Шунингдек, футболчи Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси сафида шу кунгача кўплаб расмий ва ўртоқлик учрашувларида иштирок этди. Шу билан бирга футболчи миллий терма жамоамизга ҳам номзод ҳисобланади. 

Аҳил жамоамиз ва кўп сонли мухлисларимиз номидан Хусайн Норчаевга фарғоналиклар сафида янада ғайрат ва шижоат билан ҳаракат қилиб, "Нефтчи" шарафини муносиб ҳисса қўшишидаги фаолиятида омад ва зафарлар тилаймиз", — дейилади клуб хабарида.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика