"Сурхон" собиқ устози "Нефтчи"да иш бошлади

Sherzod Nurmatov
1 май 2024
Бугун "Нефтчи"нинг мураббийлар штабига тажрибали ва ёш мутахассис Сергей Сергеевич Арсланов қўшилди.

"Маълумот ўрнида, Сергей Арсланов 1986 йилда Тожикистоннинг Ленинобод вилоятида таваллуд топган. Кейинчалик юртимизга кўчиб ўтиб, шу ерда таҳсил олган ва 2005 йилдан меҳнат фаолиятини бошлаган", – дейилади хабарда.



Фаолияти давомида мамлакатимизнинг "Бухоро"," Машъал", "Шўртан" ва  Қирғиз Республикасининг "Дордой" каби таниқли клубларида, шунингдек, Ўзбекистон U-16 ҳамда "Уздонгжу" жамоаларида ишлаган тажрибали мутахассис, ўтган футбол мавсумини Термизнинг "Сурхон" клубида бош мураббий сифатида олиб борган. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Нефтчи" матбуот хизмати