Испаниянинг 2-лигасидаги клуб "Реал"ни енгиш борасида "Боруссия"га ўз ёрдамини таклиф қилди
10 май 2024 02:40
Янгиликлар
Испаниянинг 2-лигасидаги клуб "Реал"ни енгиш борасида "Боруссия"га ўз ёрдамини таклиф қилди
Испания Сегундаси иштирокчиси "Алькоркон" Европа Чемпионлар лигаси финали олдидан Германиянинг "Боруссия Дортмунд" клубига кутилмаган ёрдамини таклиф қилди.
Немислар қитъанинг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақасида ғолиб чиқиши учун мусобақанинг 14 карра чемпиони "Реал Мадрид"ни мағлуб этиши керак бўлади. "Қироллик клуби" Чемпионлар лигаси титуллари бўйича энг совриндор жамоа ҳисобланади.
Мадридликларнинг навбатдаги кубокни қўлга киритиш режасини барбод қилиш учун 2-дивизион жамоаси "Боруссия"га ишора қилиб, шундай пост қолдирган: "Реал"ни мағлуб этиш бўйича маслаҳат керак бўлса, ёрдам беришга тайёрмиз. Биз бироз немис тилида гаплаша оламиз", дея пост қолдирган.
Эслатиб ўтамиз, "Алькоркон" 2009 йилги Испания кубогида "Реал"ни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар