UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45"Реал" ижтимоий тармоқларда энг оммабоп клуб, "Барса" – 2-ўрин, МЮ – 3-ўрин, ПСЖ – 4-ўрин...  1 18:16Фарруҳ Сайфиев: "Мундиалга бориб, шунчаки қатнашиш йўқ"  7 18:00Про лига. “Олимпик” — “Арал” 0:1  0 17:49ЖЛА бош котиби футбол клублари раҳбарлари билан учрашади  0 17:30"Милан" Леау учун 90-100 миллион евро талаб қилмоқда  0 16:20"Бавария" Нико Уильямсни сотиб олишни хоҳлайди. "Атлетик" вингери – ҳужумдаги устувор вариант  1 15:56Эшакнинг меҳнати ҳалол, ўзи ҳаромми?  46 14:47Интервью. Миржалол Қосимов: "Жиддий айтганда Жаҳон чемпионатига чиқишга энди тайёр бўлдик, бу натижа ўз-ўзидан келмади"  22 14:16Осиё Кубоги-2027 саралаш. Тожикистонда дуранг, Туркманистонда ғалаба  2 14:15Месси Хамесга Аргентина ва Колумбия ўйини вақтида: "Сен жуда кўп гапиряпсан"  6 14:01Игорь Сергеев: "Йиғлаб юборишимга бир бахя қолди"  21 13:27Сане "Бавария"ни тарк этишга қарор қилди. Вингер "Галатасарой"га ўтишга яқин  0 13:15"Манчестер Сити" 70 млн. еврога ярим ҳимоячи сотиб олди  2 12:56"Пахтакор" ва ўзбек футболи афсоналаридан бири Аҳрол Иноятов 80 ёшда  1 12:43Коларов Кивунинг "Интер"даги штабига киради. У Сербия ёшлар терма жамоасини бошқараётган эди  1

ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни таслим қилиб, финалга йўл олди. Хоселу – қаҳрамон! Янгиликлар

ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни таслим қилиб, финалга йўл олди. Хоселу – қаҳрамон!

Европа Чемпионлар Лигаси ярим финал босқичининг жавоб баҳсида "Реал Мадрид" "Бавария"ни фантастик тарзда мағлуб қилди.

"Реал Мадрид" (Испания) – "Бавария" (Германия) 2:1

Гол: 0:1 – 68 Дэвис, 1:1 – 88 Хоселу, 2:1 – 90+1 Хоселу.

Дастлабки ўйин: 2:2

Реал Мадрид – Лунин, Карвахаль, Начо, Рюдигер, Менди, Вальверде (Хоселу, 81), Беллингем (Милитао, 90), Кроос (Модрич, 69), Тчуамени (Камавинга, 70), Винисиус Жуниор, Родриго (Браим Диас, 81).

Бавария – Нойер, Дайер, де Лигт, Мазрауи, Павлович, Лаймер, Киммих, Сане (Ким Мин Чжэ, 76), Мусиала (Мюллер, 84), Кейн (Шупо-Мотинг, 85), Гнабри (Дэвис, 27).

Огоҳлантиришлар: Камавинга (90+11).

Реал Мадрид

Хоселу - 88', Хоселу - 90'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . Semi Finals-тур

09/05/2024, 01:00

1
:
2
Тугади

Бавария

Альфонсо Дэвис - 68'

Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 76579 томошабин

Бош ҳакам: Szymon Marciniak

45'
90'
69'  Тони Кроос (Лука Модрич)
69'  Орельен Тчуамени (Эдуардо Камавинга)
71'  Маттейс де Лигт
81'  Родриго (Браим Диас)
81'  Федерико Вальверде (Хоселу)
88'  Хоселу
88'  Винисиус Жуниор
90'  Хоселу
90'  Антонио Рюдигер
90'  Джуд Беллингем (Эдер Милитан)
90'  Эдуардо Камавинга
27'  Серж Гнабри (Альфонсо Дэвис)
68'  Альфонсо Дэвис
68'  Гарри Кейн
76'  Лерой Сане (Ким Мин Чжэ)
84'  Джамал Мусиала (Томас Мюллер)
84'  Гарри Кейн (Эрик Шупо-Мотинг)
90'  Томас Тухель

90+14. Ўйин якунланди! "Реал Мадрид" финалда! "Боруссия Д" ва "Реал" финалда ўйнайди. Манзил – "Уэмбли"!

90+13. ГОООЛ! "Бавария"! Йўқ, офсайд бор экан. Де Лигт урган гол офсайд сабаб бекор қилинди.

ВАР орқали гол тоза экани маълум бўлди. Хоселунинг умридаги энг омадли ўйин, демоқда шарҳловчилар. Ҳақиқатдан ҳам.

90+2. ГОООООООООООООООООООООООЛ! Хоселудан дубль! "Бернабеу"да 90+ дақиқа футбол ўйналади!

90+1. ГООООООООООООООООООЛ! Яна ҳисобланмайдими? ВАРга мурожаат қиламиз. 

90. "Реал" ўзининг энг хавфли кўринишини кўрсатмоқда. 

88. ГООООООООООООООООООООЛ! "Реал Мадрид"! Нойер деярли эгаллаб олган тўпини қўлидан чиқариб юборди, қайтган тўпни Хоселу дарвозага жойлаб қўйди!

85. ЎЗГАРИШЛАР. Мусиала майдонни тарк этди, Мюллер майдонда пайдо бўлди. Кейн кетди, Шупо-Мотинг майдонга тушди.

84. Мануэль Нойер айни дақиқага қадар учрашувнинг энг яхши ўйинчиси бўлиб турибди.

83. ВИНИИИИИ!? Қандай қилиб? Рюдигер ҳаводан узатган тўпни Винисиус Жуниор дарвозага аниқ йўллай олмади. Жуда қулай имконият кўкка совурилди.

76. ЎЗГАРИШ. Лерой Сане ўрнига Ким Мин Жэ майдонга тушди.

75. Ўйин шунчаки олов! Олов! Ёнмоқда!

73. "Реал" урган гол ВАР сабаб бекор қилинди. Начо ҳужумда қоидани бузгани маълум бўлди. 

73. Вазиятга ВАР аралашмоқда!

71. ГОООООООООООООООООООЛ! "Реал" қайтмоқда! Бироқ, бу гол инобатга олинармикан?

68. ГОООООООООООООЛ! "Бавария"! Альфонсо Дэвис ўқдай зарба йўллади ва тўпни дарвозага тиқиб юборди!

66. ЗАРБАА! Мусиала жарима майдони ичидан зарба йўллади. Лунин тўпни чиқариб юборди. Бурчак зарбаси. 

65. Карвахаль ўз зарбаси билан юқори сектордаги мухлисларни нишонга олди.

60. ЗАРБАААААААААААА! Вини жарима майдони ичидаги ҳаммадан ўтиб, зарба йўллади. Нойердан эса навбатдаги фантастик сейв. "Реал" яқинлашмоқда...

58. ЗАРБААААААААА! Родриго жарима зарбасидан супер зарба йўллади! Нойердан эса супер сейв.

57. Беллингем, Родриго ва Вини "Сантьяго Бернабеу"дан жонланишни сўрашмоқда!

55. Уххх! Қандай қилиб? Вини қанотдан ёриб кирди ва тўпни Родригога оширди. Родриго эса биргина тегинишда тўпни дарвозага йўллади. Бир неча сантиметр етишмади. Зарба ноаниқ.

53. ЗАРБААААА! Кейндан хавфли зарба. Луниндан ажойиб сейв!

45. Иккинчи бўлим старт олди.

45+1. Танаффус! Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади!

45. Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди.

44. ЗАРБА! Мазрауи узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди. Бу зарбани Лунин эгаллаб олди.

39. Ухххх! Винисиуснинг чап қанотдан берган узатмаси зарбага айланиб кетди. Нойердан яна бир яхши сейв. 

36. Вини қанотдан ёриб кирди ва деярли 3 футболчини алдашга эришди, аммо якуний пасни беришга кечикди. Менди эса бундан ҳафа бўлди.

28. ЗАРБАААААА! Кейн! Ҳарри ҳаводан келган тўпни тўхтатмай дарвозага йўллади. Луниндан ажойиб сейв. Бурчак зарбаси.

27. ЎЗГАРИШ. "Бавария" мажбурий алмаштиришга қўл урди. Серж Гнабри жароҳат сабаб майдонни тарк этди. Унинг ўрнида Альфонсо Дэвис ҳаракат қилади.

23. Родриго қанотдан ажойиб юришни амалга оширди ва тўпни жарима майдони ичидаги Винисиусга оширди. Винига рақиб имкон қолдирмади.

16. Нойер Нойер бўлмай қолади, агар у дарвозаси яқинида рақиб ҳужумчисини алдаб ўтмаса. 

15. Винисиус жарима майдони ташқаридан яна бир зарба берди. Анча ноаниқ. 

13. ЗАРБАААА! Винисиуснинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. Қайтган тўпга Родриго яна бир зарба берди. Нойер эса тўпни эгаллаб олди. "Реал" голга жуда яқин келди.

8. Дастлабки зарба (узатма аралаш) Гнабри ҳисобига ёзилмоқда, аммо ноаниқ.

7. "Реал" охирги дақиқаларда "Бавария"га юқори босим уюштирмоқда.

5. Кроос ўтган ўйинда берган паси каби узатмани қайтаришга эришди. Саненинг паси ўтганда борми...

4. "Реал" тўпни эҳтиёткорлик билан назорат қилмоқда.

1. "Реал" илк дақиқаданоқ бурчак тўпига эга бўлди. "Бавария" бурчакдан узатилган тўпни бартараф этди.

1. Ўйин старт олди! 

- ЕЧЛ мадҳияси янграмоқда. 

- Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Бугун "Сантьяго Бернабеу" ёнади. "Реал Мадрид" ва "Бавария" клублари Европа Чемпионлар Лигаси финали учун ҳаёт-мамот тўқнашувида иштирок этишади.

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика