UZ

Сўнгги янгиликлар

12:14"Барселона" келаси ёз учун иккита топ-трансферни режалаштирган  0 11:33Месси Жаҳон чемпионатида қатнашадими?   2 10:47Юлиан Нагельсман кечаги мағлубиятдан сўнг шогирдларини кескин танқид қилди  2 10:15МЮ Онанани ижарага бериши мумкин  3 09:40Бразилиялик бизнесмен бутун бойлигини Неймарга қолдирди  16 09:20Италия терма жамоасининг собиқ устози "Фенербахче"ни бошқаришга асосий номзод  2 09:00Месси ўйиндан олдин кўз ёшларини тўхтата олмади. Баҳс якунидан сўнг мухлислар билан хайрлашди  8 08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  9 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  12 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  6 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  9 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  12 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  1 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5

Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди Янгиликлар

Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди

Суперлига 6-туридан ўрин олган "Қизилқум" – "Нефтчи" учрашуви бўлиб ўтди.

Суперлига

6-тур

"Қизилқум" – "Нефтчи" 1:1 (ТУГАДИ)

6 май. Қарши. "Марказий" стадиони. 18:00

Ҳакамлар: Ильгиз Танташев, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин, Зокир Сапоев

VAR: Найим Қосимов

AVAR: Элнур Дониёров

Назоратчи: Набижон Рўзимов

Комиссар: Рустам Зупаров

Гол: Шоҳруз Норхонов 23, 0:1, Шаҳбоз Жўрабеков, 90+3 1:1

"Қизилқум": 12.Робертс Озолс, 7.Даврон Анваров (10.Элгужа Лобжанидзе,61), 8.Гиорги Кухианидзе, 11.Акаки Шулая, 13.Николай Тарасов, 17.Муҳаммадали Ғиёсов, 25.Азизбек Усмонов, 27.Шаҳбоз Жўрабеков, 37.Шерзод Файзиев (79.Диёр Рахматиллоев, 83), 71.Жамолиддин Убайдуллаев ( 4.Илҳом Ваҳобов,73), 77.Файзуллобек Жуманқўзиев (23.Самандар Шукуруллаев, 46)

Захира: 1.Ҳумоюншоҳ Сайётов, 9.Ҳумоюн Абдуалимов,  14.Файзулла Қамбаров, 22.Шаҳзод Раҳматуллаев, 99.Асадбек Асадов.

"Нефтчи": 35.Санжар Қувватов, 4.Боян Цигер, 8.Каталин Карп, 10.Шоҳруз Норхонов (77.Билолхон Тошмирзаев,65), 11.Жавоҳир Қахрамонов (24.Ғуломҳайдар Гулямов, 65 (17.Санжар Қодирқулов,), 14.Хуршид Мухторов, 19.Мирзоҳид Ғофуров (55.Манучеҳр Сафаров, 46), 20.Анвар Ғофуров, 23.Диёр Туропов, 70.Аббос Ғуломов, 99.Эффионг Нсунгуси (18.Михай Роман, 85)

Захира: 1.Ботирали Эргашев, 2.Зоир Жўрабоев, 3.Жалолиддин Жумабоев,  21.Муҳсин Убайдуллаев, 

Огоҳлантириш: Манучеҳр Сафаров ("Нефтчи") 59, Ғуломҳайдар Ғуломов ("Нефтчи") 70, Илҳом Ваҳобов ("Қизилқум") 90+6


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Учрашув якунланди. 

90+6. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Қизилқум", Илҳом Ваҳобов

90+3. ГОЛ. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда ҳисобни тенглаштирди. Шаҳбоз Жўрабеков жамоасини қийин вазиятдан олиб чиқиб кетди. 

90. ЎЗГАРИШ. "Нефтчи", Ғуломҳайдар Ғуломов жароҳат олди, унинг ўрнига Санжар Қодирқулов тушди. 

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди. 

85. ЎЗГАРИШ. "Нефтчи", Нсунгусси Эфионг ўрнига Михай Роман тушди. 

83.  ЎЗГАРИШ. "Қизилқум", Шерзод Файзиев ўрнига Диёр Раҳматиллоев тушди. 

80. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда босимни оширди. 

77. ЗАРБА. Жўрабековнинг кучли зарбасини дарвоза тўсини қайтарди. Кучли зарба. 

73. ЗАРБА. "Қизилқум", Элгуда Лобжанидзенинг зарбасини Қувватов қийинчилик билан қайтарди. Хавфли вазият!

70. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Нефтчи", Ғуломҳайдар Ғуломов

65. ЎЗГАРИШ. "Нефтчи", Жавоҳир Қаҳрамонов ўрнига Ғуломҳайдар Ғуломов, Шоҳруз Норхонов ўрнига Билол Тошмирзаев тушди. 

63. ЗАРБА. Нсунгусси Эффионг қулай имкониятни қўлдан бой берди. У бирга бир вазиятда ноаниқ зарба йўллади.

61. ЎЗГАРИШ. "Қизилқум", Даврон Анваров ўрнига Элгужа Лобжанидзе тушди. 

59. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Нефтчи", Манучеҳр Сафаров

53. "Нефтчи"дан кетма кет ҳужумлар. Нсунгусига ҳозирги вазиятда аниқлик етишмади. 

46. ЎЗГАРИШ. "Нефтчи", Мирзоҳид Ғофуров ўрнига Манучеҳр Сафаров тушди. 

46. ЎЗГАРИШ. "Қизилқум", Файзулло Жуманқўзиев ўрнига Самандар Шукруллаев тушди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус

45+4. Жамолиддин Убайдуллаевнинг қайчи услубдаги зарбаси ноаниқ кетди. 

45+4. Навоийликлар бош мураббийи Жамшид Саидовга сариқ карточка кўрсатилди.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

41. "Қизилқум" рақиб дарвозасига йўл топишга яқин келганди. Жарима майдончаси ичига ташлаб берилган тўпни Муҳаммадали Ғиёсов боши билан дарвозага йўллай олмади. 

33. "Қизилқум" ҳисобни тенглаштириш учун устунликни қўлга олмоқда. Лекин меҳмонлар тартибли ҳимояланмоқда. 

23. ГОЛ. "Нефтчи" жамоаси учрашувда ҳисобни очди. Шоҳруз Норхонов Тарасовдан келган тўпни дарҳол қабул қилиб олиб аниқ зарба билан рақиб дарвозаси тўрини титратди. 

18. "Нефтчи"дан хавфли ҳужум. Ўнг қанотдан жарима майдончаси ичига узатиб берилган тўпни 

15. ЗАРБА. Кетелин Карпнинг 25 метрлардан йўллаган зарбасини "Қизилқум" посбони ушлаб олди. 

9. Тўп назорати "Нефтчи" томонига ўтди.

4. Илк дақиқалардан жамоалар тенг ўйин кўрсатмоқда. 

- Ўйинга старт берилди. 

- Жамоалар майдонга чиқиб келди. Барча нарса тайёр!

- Учрашув бошланишига оз вақт қолди. 

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика