UZ

Сўнгги янгиликлар

10:21Португалия бош мураббийи: "Ўзбекистонга нисбатан ҳурматимиз юқори"  2 09:50Флик: “Ламин Ямал ҳозир ҳайратланарли даражада ўсиш кўрсатяпти”  0 09:25Шевченко: “Энг муҳими — плей-оффдан ўтиб, ЖЧ–2026 йўлланмасига эга чиқиш”  0 08:54Дешам: “Гуруҳимиз ЖЧ–2026нинг энг қийинларидан бири”  2 08:30Скалони — Мессининг ЖЧ–2026да иштирок этиши ҳақида: “Қарорни унинг ўзи қабул қилади”  2 08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  3 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  19 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  27 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  9 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  35 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  179 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  52 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  3

Муҳсин Низомиддинов: "Учрашув давомида 30-40 дақиқа футбол ўйнадик, холос" Янгиликлар

Муҳсин Низомиддинов: "Учрашув давомида 30-40 дақиқа футбол ўйнадик, холос"

Про лиганинг 7-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Қўқон-1912" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Муҳсин Низомиддинов матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Барчани "Хотира ва қадрлаш куни" билан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, 30-40 дақиқа ўйнадик, ундан уёғига футбол ўйнамадик.

- 30-40 дақиқа бу "Қўқон-1912" томонидан футбол ўйналган вақтми?

- Умумий ўйин ҳақида гапирдим. Биринчи бўлимда яхши футбол бўлди. Иккинчи бўлимда "Шўртан" ҳам натижа учун ўйнади.  Учрашув давомида тўхталишлар жуда кўпайиб кетди.

- "Шўртан" деярли 40 дақиқа давомида 1 киши кам ўйнади. Бир кишилик устунликка эга бўлиб ҳам жамоангиз гол ура олмаганига сабаб нима?

- Биринчи бўлимда яхши футбол бўлди. Бизда голли вазиятлар юзага келди, фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда "Шўртан" бир киши кам бўлиб қолди ва чуқур ҳимоявий услубга ўтди. Бундан ташқари, мезбонлар ўйиннинг қолган қисмида вақт чўзишга кўпроқ эътибор қаратишди.

- Олдинда "Бухоро" ва "Хоразм"га қарши ўйинлар кутиб турибди. Бугунги натижа ушбу ўйинлар олдидан ортиқча босимни келтириб чиқармайдими?

- Футболда шунақа, баъзан яхши ўйнаб ҳам ютқазасиз. Қўлимизни туширмаймиз, ҳар бир ўйинга жиддий ва асосий мақсадни кўзлаган ҳолда тайёрланишда давом этамиз. Узоқ йўл босиб келиб, бизни қўллаб-қувватлаган мухлислардан узр сўрайман.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика