"Реал Мадрид"ни ЕЧЛ финалига Анчелоттининг ўғли олиб чиқди
		
		09 май 2024 23:22
        Янгиликлар	
	 
				 
				"Реал Мадрид"ни ЕЧЛ финалига Анчелоттининг ўғли олиб чиқди
"Реал Мадрид" клуби Хоселунинг голлари эвазига Европа Чемпионлар лигаси ярим финалида "Бавария"ни мағлуб этди.
			Испан гранди мураббийлар штаби жамоа ютқазаётган бир пайтда кутилмаган ўзгариш қилишга қарор қилди: ўзгача услубга эга Родриго захирага олиниб, унчалик омади чопмаётган ҳужумчи Хоселу майдонга туширилди.
Бу кўпчилик учун қийин паллада кутилмаган қарор бўлиши мумкин, бироқ испаниялик форвард қисқа вақтда дублга эришиб, жамоасини финалга олиб чиқди.
Қизиқ томони, Хоселуни майдонга тушириш қарори "Реал" бош мураббийи Карло Анчелоттидан эмас, унинг ўғли Давиде Анчелоттидан чиққан. Буни бир неча инсайдерлар, жумладан, шахсан гувоҳ бўлган Кларенс Зеедорф тасдиқлади. Карло Анчелотти эса ўғлининг қарорига қаршилик қилмаган ва муҳим паллада ишонч билдирган. Натижада, "Реал" кетма-кет иккита гол уришга муваффақ бўлди.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар