UZ

Сўнгги янгиликлар

11:23"Интер"ни икки ҳужумчи тарк этиши мумкин  0 09:53Германиянинг 6 карра чемпиони 7 йиллик танаффусдан сўнг Бундеслигага қайтди  4 09:25“Барселона“ “Эл Класико“ олдидан икки футболчисини қайта тиклаганини эълон қилди  11 09:24Суперлига. Бугун 9-тур якунланади  1 08:51“Пахтакор“ “Бухоро“ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:23Sofascore. “Ризеспор“ мағлуб бўлган баҳсда Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56ОФК Чақирув кубоги. Қўшниларимиз бош совринга эга чиқишди  5 07:25Мессининг голи ҳам “Интер Майами“га йирик мағлубиятдан қутилиб қолишга ёрдам бермади  8 01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  4 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  19 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  2 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  14 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  4 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  32

"Бунёдкор" - "Навбаҳор" учрашуви шубҳага сабаб бўлмоқда. Хўш, ўйин натижасига ташқи таъсир бўлганмиди? Янгиликлар

"Бунёдкор" - "Навбаҳор" учрашуви шубҳага сабаб бўлмоқда. Хўш, ўйин натижасига ташқи таъсир бўлганмиди?

Суперлиганинг ўтган турида "Навбаҳор" сафарда "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришди.

Учрашув 5:1 ҳисобида наманганликлар фойдасига якунланди. Эътиборли томони 5 та голнинг барчасини меҳмонлар танаффусгача уриб бўлишганди.

Бундай натижа таҳририятимизга шубҳали туюлди. Натижада, саволларимизга жавоб олиш мақсадида биз Championat.Asia"нинг келишилган ўйинлар бўйича экспертига мурожаат қилдик.


⚡️ Уилсон Раж Перумал: "ОКМК - "Қизилқум" учрашувидан шубҳам бор"         

1994 йилги шов-шувли финал сохталаштирилганди. Ўша ўйинга Абдураимовнинг қандай алоқаси бор? Перумал ва футболчининг ўзи жавоб берди         

⚡️ Уилсон Раж Перумал: "Сурхон" - "Динамо" учрашувига ғайритабиий катта миқдорда пул тикилган"         

Келишилган ўйинлар тизими қандай ишлайди? Ундаги найранглар. Махарадзе "Локо"да ёлғизмиди? Келишилган ўйинлар қироли Раж Перумал билан катта интервью (тўлиқ)        



Олдиндан айтиб қўямиз: биз фақатгина эксперт сўзларини келтиряпмиз. Бу ўйин натижаси бўйича сайтнинг расмий муносабати эмас.


Эксперт нутқи:

"Кўплаб футболчилар, "контора" учун нимадир қилишлари керак бўлган паллаларда, тана ҳаракатларини яшира олмайдилар. Ушбу ҳаракатлар орқали улар атайин курашга кираётгани ёки оддий вазиятларда тўпни йўқотганини билиш мумкин. Бу учрашувда ҳам ҳимоячилар шунчаки роль ўйнаб беришди ва ҳужумчиларга қаршилик қилишмади. Жарима майдончаси ичида бирор марта ҳимояланаётган футболчилар тўп учун чинакамига куршага кирмади, "подкат" ташлаб рақибдан тўпни олиб қўйиш ёки уни майдондан чиқариб юборишга ҳаракат қилмади. Ҳимоячилар ўтказиб юборилган голларда шунчаки бир-бирларини айбладилар.

Рақиб ўйлаб танланган – кўп гол уриши мумкин бўлган жамоа. Мағлуб бўлган жамоа футболчиларини бундай натижа учун койишган деб ўйламайман. Беттинг бўйича расмий манбалардаги маълумотга қарайдиган бўлсак, коэффициентлар ўзгариши аномал тарзда юз берганини кўриш мумкин.

Бу учрашувга "тикилган пулларнинг" энг катта қисми "Бошқа натижа"га бўлган. Бу ҳолатда ўйин натижалари биз кўп учратадиганлардан танланади. Аксарият учрашувлар 0:0 - 3:3 оралиғида якунланади. "Бошқа натижа"га коэффициент бу баҳсда 93 эди. 5:1 ҳисоби эса айнан "бошқа натижа" ҳисобланади.

Биринчи бўлимдаёқ 5 та гол ўтказиб юборган жамоа ҳақидаги маълумотлардан келиб чиқиб ("Бунёдкор" бу тургача 9 ўйинда 6 та гол ўтказиб юборганди - таҳририят), тахмин қилиш мумкинки, натижага сунъий таъсир бўлган. Устига-устак 5 та гол биринчи бўлимдаёқ ўтказиб юборилган – бунинг коэффициенти янада каттароқ бўлади. Бу учрашувда биринчи бўлимда "Бошқа натижа" (4 та гол) ва бутун ўйинда (5 та гол)га пуллар тикилган.

Эксперт хулосаси: ўйин натижасига ташқаридан сунъий таъсир кўрсатилган.

Championat.asia: Биз фақатгина эксперт сўзларини келтирдик. Бу ўйин натижаси бўйича сайтнинг расмий муносабати эмас.

Рейтинг: +22   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика