Камолиддин Мурзоев "Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви олдидан нима деди?

Iskandarov Abdulaziz
10 май 2025
Суперлиганинг марказий ўйинига қизиқиш юқори.

10 май 2025, 19:00
Nasaf — Bunyodkor
2 – 2
Тугади

Бироздан сўнг Қаршидаги "Марказий" стадионда "Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви старт олади. Мазкур беллашув олдидан ўз вақтида икки жамоада тўп тепган собиқ футболчи Камолиддин Мурзоевнинг фикрлари билан қизиқдик. 


"Иккала жамоа ҳам мавсум стартини жуда яхши бошлашган. Кучли учликка кириш учун жадал кураш олиб бораётган жамоалар тўқнаш келади. Охирги турдаги ўйинларга назар ташлайдиган бўлсак, биз яққол деб билган фаворитлар очко йўқотди. Менимча, бу беллашувда имкониятлар 50/50",- дейди Камолиддин Мурзоев.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia