"Интер"ни икки ҳужумчи тарк этиши мумкин

Alisher Ostonov
11 май 2025
"Интер" ёзги трансферлар ойнасида ҳужумчилар Марко Арнаутович ва Хоакин Корреа билан хайрлашишни режалаштирмоқда.

Фабрицио Романонинг хабарига кўра, клуб ушбу йилнинг ёзида шартномалар якунланадиган футболчилар билан янги келишув тузишни режалаштирмаяпти.

Жорий мавсумда 36 ёшли Арнаутович "Интер" сафида барча мусобақаларда 26 та ўйин ўтказиб, 7 та гол ва 2 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. 30 ёшли Корреа ҳисобида 19 ўйинда битта гол ва тўртта голли узатма бор.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: x.com/FabrizioRomano