

Бу ҳақда “La Gazzetta dello Sport” ёзмоқда.
Манбанинг хабар беришича, Комо прокуратураси ишни судга оширишни талаб қилганидан сўнг футболчи 1 йиллик шартли қамоқ жазоси ва етказилган зарарни қоплашни назарда тутувчи келишув тузишни сўраган.
Массимо Астори бошчилигидаги прокуратура келишув шартларини аллақачон маъқуллаган. Битимни тасдиқлаш бўйича якуний қарорни судья қабул қилиши керак.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 28 октябрь куни Мартинес автомобиль рулида бўла туриб, электр ногиронлар аравачасида ҳаракатланаётган 81 ёшли Паоло Сайбенени уриб юборган ва жабрланувчи воқеа жойида вафот этганди. ЙТҲ Комо провинциясининг Фенегро коммунасида содир бўлган.



