“Барселона“ “Эл Класико“ олдидан икки футболчисини қайта тиклаганини эълон қилди

Khoja
11 май 2025, 09:25
“Барселона“нинг икки нафар футболчиси “Реал Мадрид“га қарши учрашувдан олдин жароҳатларини тузатишди.

Каталонияликлар ҳимоячиси Алехандро Бальде ва ярим ҳимоячи Марк Касадо жароҳатдан қутилишди ва “Эл Класико“да майдонга тушишлари мумкин. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона“ – “Реал“ учрашуви 11 май куни Тошкент вақти билан соат 19:15 да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com