UZ

Сўнгги янгиликлар

22:52Расман: "Насаф" нигериялик футболчи билан шартнома имзолади  2 22:40Турғунбоев "Пахтакор"да қайси рақамни танлади?  2 22:15Расман: "Навбаҳор" бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади  6 22:10Расман: "Насаф" албаниялик ҳужумкор ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  5 22:05Расман: "Андижон" Токотаевни ўз сафига қўшиб олди  5 21:38"Навбаҳор" Суперлиганинг биринчи даврасини "Нефтчи"да ўтказган икки ўйинчи билан шартнома имзолади  5 21:15"Интер" Лукман учун таклиф қилган таклиф "Аталанта"га ёқмади  0 20:50Жанлуижжи Доннарумма чиндан ҳам ПСЖдан кетиши мумкин – ҳаттоки ЕЧЛдаги ғалабадан кейин ҳам  1 20:31Расман: Шаҳзод Тоиров — ОКМК футболчиси!  1 20:25"Наполи" "Ливерпуль" футболчисини ижарага олмоқчи  0 19:59Тоттининг ўғли босим туфайли футболдан кетди  2 19:32Тер Штеген Францияда операция қилинади  3 19:05Алиссон Осиё турнеси давомида "Ливерпул"ни тарк этди  1 18:38Артета Зинченкони "Арсенал"дан кетмасликка кўндирди  0 18:16Расман: Валижон Раҳимов – "Бунёдкор" аъзоси!  2

Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади" Янгиликлар

Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"

Суперлиганинг 9-тури доирасида "Насаф" майдонидаги дурангдан кейин "Бунёдкор" бош мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин интенсив ўтди. Футболчиларимга раҳмат айтаман. Биз қийин ҳафтани бошимиздан ўтказдик. Биз футбол билан яшаяпмиз, шу сабабли бундай ньюансларни тўғри қабул қиламиз. Шундай бўлса-да, барча бирдамликни сақлаб қолди. Ўзимга ҳам ҳафта жуда қийин ўтди. Бунинг ортидан ўзимга ҳулосалар чиқардим. Бугун қийин ҳолатдан чиқиб кетдик ва қийин пайтда ҳам футбол ўйнай олишимизни кўрсатдик. Яхши ҳужум қилдик, кучли ҳимояландик. Айрим сабаблар туфайли ички муаммолар билан овора бўлиб қолдик. Бироқ биз кучлимиз, жамоа сифатида кучлимиз. "Насаф" - амалдаги чемпион. Мухлислари ҳам жамоани яхши кўради. Улар айни дамда Ўзбекистондаги энг кучли жамоа. 

- Темурхўжа Абдухолиқовни алмаштирдингиз. Ундан кейинги ўзгаришлар жамоага қандай ёрдам бера олди?

- Захирадан тушадиган барча футболчиларга ғалаба қозониш кераклигини уқтирамиз. Сардор Абдунабиев қачонки захирадан ўйинга қўшилса, ритмни ўзгартиради ва интенсивликни оширади. Темурхўжа тажрибали футболчи, доимо жамоага катта энергия бериб туради. Шундай бўлса-да, уни алмаштиришга қарор қилдик. Бугун захирада ўтириб, ўйинга тушмаган футболчиларга ҳам раҳмат айтаман. Ҳали уларнинг ҳам вақти келади. Мавсум ҳали узоқ давом этади. Улар афсусланмаслиги керак.

- Бугун 2:2 ҳисобида дуранг қайд этилди. "Бунёдкор" тактик режалар эвазига дуранг ўйнадими ёки вазиятлардан фойдаланиш? "Бунёдкор"да бугун кўп ҳам вазият бўлмади.

- Қаршида "Насаф"га қарши ўйинда ҳеч кимда кўп вазият бўлмайди. Амалдаги чемпионга қарши ўйин қийин бўлишини билгандик. Биринчи бўлимда баланд бўйли ҳимоячилари бор "Насаф" жарима майдони ёнидаги стандартлардан ҳам вазиятларга эга бўлдик. Натижа адолатли бўлди, ҳа, балки рақиблар кўпроқ вазиятларга эга бўлишгандир. Бироқ бу футбол, у сўнгги дақиқагача давом этади. Ҳатто сўнгги сонияларда жамоалар мағлубиятга учрашмоқда. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда футбол ривожланаётганини кўриб турибман. Ўйинлар сўнгги дақиқаларгача давом этмоқда. Агарда яна бир қанча жиҳатларни тўғрилаб олса, бу чемпионат суперчемпионатга айланади.

- "Бунёдкор" ОКМК ва "Насаф"га қарши ўйнади. Жамоангиз футболчилари бу икки ўйиндан қайси бирида кўпроқ меҳнат қилди деб ўйлайсиз?

- Бу ўйинларда биз бир хил куч ишлатдик. ОКМКга қарши ўйиндан 4 кун ўтиб, биз "Қўқон-1912"ни қабул қилдик. Бу ўйинда эътиборни бироз йўқотганимиз учун мағлубиятга учрадик. Чунки ОКМКга қарши ўйиндан кейин йигитларда чарчоқ аломати бор эди. ОКМК ҳам жуда кучли рақиб. Лекин Қаршида, "Насаф"га қарши, рақибнинг бундай таркиби билан бўлса, унча-мунча жамоалар келиб, қўл кўтариб кетиши мумкин. Шу сабабли бу ердан очко билан қайтиш кўп нарсаларни англатади.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

+1   
11 май 03:00:29
leva8989
Zeytullayev aqlli murabbiy chiqdiku a,qoyil
   
11 май 06:31:43
Бахтиёр Ашуров
Илёс вазирларлардан унумлий фойдаланишни италиянлардан яхшигина ўрганибди. АГМК ва насафга қарши ўйинларда унақа вазиятлар кўп бўлмади. Лекин бунёдкор футболчилари кам сонлий вазиятлардан унумлий фойлаланиб кетишди!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика