UZ

Сўнгги янгиликлар

20:23"Ўзбекистон бу салоҳияти билан 3-4 маротаба Жаҳон чемпионатига чиқиши керак эди" — Қозоғистонлик журналист Ербол Каиров билан интервью   0 19:55Сульшер Европа жамоасида иш бошлаши мумкин  1 19:30Суперлига. "Насаф" - "Қўқон-1912" 1:0 (матнли трансляция)  31 19:27"Барселона" ҳимоячиларидан бирига янги шартнома тайёрламоқда  0 19:01Манба: Германия клуби "Сўғдиёна" футболчисига қизиқмоқда  5 18:40Айбек Нурбаев: "Жайхун" футболчилари маҳаллий болалардан тузилган, аксарияти энди футболга қадам босган"  0 18:28Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистон устидан ғалабага эришди  4 18:15Артём Петросян: "Бу ғалаба "Олимпик-MobiUz" билан ўйин олдидан руҳий томондан ишонч бағишлайди"  0 17:45Тимур Кападзе Патрик Клюйверт ўрнини эгаллаши мумкин  21 17:24Про лига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Олимпик" устун келди  2 16:39"Интер" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Ливерпуль" билан курашмоқда  1 16:10Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияни мағлубиятга учратди  8 15:46Эксперт фикри. Суперлига 25-тур бошланмоқда. "Насаф" чемпионлик учун яна бир қадам ташлайдими?   6 15:20"Манчестер Юнайтед" афсонаси клубнинг ёзги трансфер кампаниясини танқид қилди  1 14:05"Рома" янги стадионга эга бўлади. Бунга Евро-2032 мезбонлиги сабаб бўлмоқда  2

Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Насаф" - "Бунёдкор" (2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугун ғалабага ҳақли эдик деб ўйлайман. 1:0 ҳисобини 2:0 га, 2:1ни эса 3:1 га ўзгартиришимиз мумкин эди. Вазиятларимиз етарлича бўлди.

- Ўйин якунига оз вақт қолганида ҳимояни мустаҳкам ушлаш мумкинмиди?

- Рақиб стандарт вазиятдан гол уриб кетди. Ҳар бир вазиятга эътиборли бўлиш лозим. Йигитлар тўғри ўйин кўрсатишди, фақат битта ўша вазиятдаги эътиборсизлик голга олиб келди.

- Иккинчи бўлимлар "Насаф"да ўхшамаяпти. Натижа бўйича жамоа ютқазяпти. Бу ҳақида нима дейсиз?

- Жисмоний ва руҳий тайёргарлик бугунги ўйинга яхшироқ эди. Боя айтганимдек, биз 1:0 ҳисобини 2:0 га ўзгартирганимизда бошқача натижа бўларди. Ҳимояда эътиборли бўлиб тургандик, бироқ стандарт вазият голга олиб келди.

- "Насаф" жамоасида кетма-кет иккинчи дуранг натижа қайд этилди. Ўтган ўйинда ҳам жамоа яхши ўйин кўрсатганди. Иккинчи бўлимларда футболчиларга аниқлик етишмаётган бўлиши мумкинми?

- "Хоразм" билан учрашувдан сўнг айтгандим, биз очко йўқотишга ҳақли эдик, ўйинимиз ўхшамаганди.  Бугун ҳужумдаги вазиятларимиз кўпроқ эди. Бу саволга бундан олдин жавоб бердим. Саволни чуқурроқ ўйлаб кейин бериш керак.

- Акмал Мозговой, Хусайн Норчаев, Стефан Чоловичлар асосий таркибда ўйнаб келишаётганди. Бугун улар 60-дақиқадан кейин ўйинга қўшилишди. Бу ўйинга танланган тактика билан боғлиқми?

- Чолович ўтган ўйинда ҳам қатнашмади, жароҳати бор. Мозговойда кеча озроқ иситма бор эди. Шу боис уни захирада ушлашга мажбур бўлдик. Норчаев ҳам енгил жароҳатини тиклаётганди. Шу боис уни ҳам захирадан майдонга туширдик.

- Кетма-кет очко йўқотишлар жамоага босим юкламайдими?

- Ҳеч қандай босимни ҳис қилмаймиз. Кейинги ўйинларда яхши тайёргарлик кўришимиз керак. Мавсумнинг кўп қисми ҳали олдинда. Шунақа босқичлар ҳам бўлади, шундан яхши ўтишимиз керак. Ҳар қандай жамоа ҳам узлуксиз яхши натижа қайд этиши қийин. Бугун вазиятлардан унумли фойдаланимиз керак эди, бирга-бир чиқиб бориб ҳам гол ура олмадик. Йигитлар ғалабани жуда хоҳлашди. 

- "Насаф" чемпионликка эришганида натижа учун ўйнаган ўйинлар ҳам бўлган. Агар сизда чиройли ўйин ёки натижа келтирадиган ўйин танлови бўлса, қайси бирини танлаган бўлардингиз?

- Албатта натижа муҳим. Ўтган мавсумда чиройли ўйнаб, натижа қилмаганимизда якунда чемпионлик қўлга киритилмаган бўларди. Футболда биринчи навбатда натижа керак. "Интер" ёки ПСЖ ярим финалларда "Барселона" ва "Арсенал"дан яхшироқ ўйнади деб айта олмайман, бироқ иккиси ҳозир финалда. Натижа муҳимроқ, албатта натижани эсдан чиқармаган ҳолда сифатли футбол ўйнашга ҳаракат қиламиз. Ҳозир "Насаф" шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти. Шу даражамизни ушлашимиз керак.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика