UZ

Сўнгги янгиликлар

11:32Ҳоланд шахматга сармоя киритмоқда  0 10:44Гризманн янги жамоаси билан келишувга эришди (Романо)  1 10:16Гвардиола навбатдаги рекордни ўрнатди  0 09:48Нидерландия терма жамоаси 2026 йилги ЖЧ учун уй ва сафар либосини тақдим этди  1 09:20Зидан келишувга эришди  1 08:51Артета кечаги учрашувдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  8 08:35А Серия. "Интер" "Фиорентина" билан дуранг ўйнади, "Рома" эса "Лечче"ни мағлуб этди  2 08:23Арбелоа: "Реал" футболчиларининг менталитети менга жуда ёқди"  4 08:00Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Атлетико Мадрид" 3:2  28 07:55Гвардиола: "Артета деярли енгилмас жамоани яратган"  1 07:27Sofascore. "Арсенал"га қарши учрашувда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 02:55Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди  98 01:06Месси жарима зарбасидан урилган голлар сони бўйича Пелени ортда қолдирди  16 00:29Арбелоа Трентни машғулотга кечиккани учун "Атлетико"га қарши дербида захирада қолдирди  11 00:20МЛС. "Интер Майами" "Нью-Йорк Сити"ни мағлубиятга учратди. Месси 901-голини урди  3

Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди" Янгиликлар

Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"

"Ливерпуль" футболчиси Муҳаммад Салоҳ жамоага янги бош мураббий бўлган Арне Слот давридаги ўзгаришлар ҳақида гапирди.

- Слот даври ҳақида сўрасак: Клоппнинг кетиши жамоани ёмон тарафга ўзгартириши мумкинмиди?

- Тўғрисини айтсам, бунчалик тез ғалабалар қозонамиз деб ўйламагандим. Барчаси бунчалик тез яхшиланиб кетишини ким кутибди дейсиз? Менимча ҳеч ким.

Мавсумолди йиғинларда Арне менинг олдимга келиб, бошқаларга ўрнак сифатида кўрсатди. Мен эса ҳавотир олиш керак эмаслигини, бор кучим билан ўйнашимни айтдим. Шунчаки бошқаларга ўрнак бўлиш учун эмас, доимо шундай бўламан.

У ўйинларда мендан нималар кутишини, айниқса, ҳужумни қуришдаги менинг аҳамиятимни аниқ қилиб тушинтирди, бу эса менга маъқул келди.

Арне жамоадаги рақобатни ошириб юборди. Балки Клопп даврида бизда қулай зона ҳумронлик қилгандир.

Слот ва унинг штаби диалогларга асосланган, доимо ҳиссиётларни муҳокама қилади, тўғридан-тўғри муносабатларга киришади. Бу менга ва жамоага катта ёрдам берди. Якунда бу бизга ғалабаларни тақдим қилди, - деди Салоҳ.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика