

ЖЧ, 1/16 финал
Кот-д'Ивуар — Норвегия 1:2
Голлар: 39 - Антонио Нуса, 74 - Амад Диалло, 86 - Эрлинг Ҳоланд
Кот-д'Ивуар: 1. Яхья Фофана, 17. Гела Дуэ, 7. Одилон Коссуну, 3. Гислейн Конан (24. Базумана Туре, 90+3’), 20. Эммануэль Агбаду, 8. Франк Кессье, 18. Ибраим Сангаре, 26. Крист Инао Улаи (15. Амад Диалло, 60’), 11. Ян Диоманд (22. Эванн Гессан, 90+3’), 19. Николя Пепе (14. Умар Диаките, 87’), 9. Анж-Йоан Бонни (12. Элье Ваи, 60’).
Захира: 16. Муҳаммад Коне, 23. Альбан-Марк Лафон, 2. Усман Дьоманде, 5. Уилфрид Синго, 13. Кристофер Опери, 21. Эван Н'Дика, 4. Жан Сери, 6. Секо Фофана, 25. Парфе Гиагон, 10. Симон Адингра.
Норвегия: 1. Эрьян Нюланд, 3. Кристоффер Аер, 17. Торбьёрн Хеггем, 5. Давид Мёллер Вольфе, 16. Маркус Педерсен (14. Фредрик Эурснес, 83’), 8. Сандер Берге, 6. Патрик Берг, 10. Мартин Эдегор, 7. Александр Сёрлот (22. Оскар Бобб, 71’), 20. Антонио Нуса (21. Андреас Шельдеруп, 71’), 9. Эрлинг Ҳоланд.
Захира: 12. Сандер Тангвик, 13. Эгиль Сельвик, 4. Лео Эстигор, 15. Фредрик Бьёркан, 24. Сондре Лангос, 25. Хенрик Фальхенер, 26. Юлиан Рюэрсон, 2. Мортен Торсбю, 18. Кристиан Торстведт, 19. Тело Осгор, 23. Йенс Петтер Хёуге, 11. Йёрген Странн Ларсен.
Огоҳлантиришлар: 45+1 - Антонио Нуса
90+8. Ўйин якунланди, Норвегия - нимчорак финалда!
90+6. Амаднинг жарима зарбасидан йўллаган зарбасини Эрьян Нюланд қайтарди! Даҳшатли сейв!
90+2. Конаннинг ҳаволатиб берган узатмаси сал қолса дарвоза тўридан жой олиши мумкин эди…
90. Ўйиннинг асосий вақтига 7 дақиқа қўшиб берилди.
87. Вақт жуда кам қолмоқда! Ивуар нимадир қила оладими?

86. ГОЛ! Ҳоланд ҳисобни оширди! Зўр комбинация якунида Бобб тўпни Эрлингга узатди, унинг бўш қолган дарвозага йўллаган зарбаси голга айланди!
85. Сўнгги дақиқалар ўтиб бормоқда. Хўш, буёғига пенальтилан серияси томон бориладими ёки ўйин шу жойда тўхтайди? Яқин вақтларда билиб оламиз.
77. Яхши комбинация уюштирганди Норвегия, аммо якуний зарбани ҳеч ким беролмади.
75. Ўйиннинг асосий вақти тугашига 15 дақиқа қолмоқда ва буёғига энди ўйин “ёнади”.

74. ГОЛ! Амад ҳисобни тенглаштирди! Диало Норвегия ҳимоясини “сочиб ташлади”, бир ўзи бир неча футболчидан ўтиб зарба берди ва гол урди!
68. Футболчилар томоқларини хўллаб олишлари учун қисқа танаффус эълон қилинди.
66. Торбьёрн Хеггем бурчакдан узатилган тўпга зарба берди, бироқ тўп дарвоза устунига тегиб қайтди…
64. Ивуарликлар рақиб жарима майдончаси ичида яхши вазиятга эга бўлишганди, бироқ дарвозага якуний зарбани йўллайдиган футболчи топилмади.
59. Агбадунинг узоқдан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ бўлди.
58. Эдегорнинг жарима зарбасидан узатган тўпи жарима майдончаси ичида палатапартишлик билан дарвозабоннинг қўлига бориб тушди.
57. Пепенинг узатмасидан сўнг Кессье зарба берди, бироқ кучсиз чиқди бу зарба.
55. Пепенинг кучли зарбасини Нюланд қайтарди!
54. Эдегор яхши вазиятга чиқиб борди, бироқ у тўпни шеригига узатишда кеч қолди.
50. Яхши бошланди бўлим, жамоалар гол уришга интилмоқда.
🕛 46. Иккинчи бўлим бошланди.
🕘 45+4. Дастлабки бўлим якунланди.
45+2. Акбадунинг бош билан йўллаган зарбаси бирозгина ноаниқ бўлди.
45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.
42. Сёрлотнинг бош билан берган узатмасидан сўнг Ҳоланд тўпни дарвозага йўллади, бироқ ҳимоячи қайтариб юборди…
40. Шунча пайт Кот-д'Ивуар устунлик қилиб, голни Норвегияга уриб кетмоқда. Энди ўйин янада қизиши аниқ!

⚽️ 39. ГОЛ! Нуса ҳисобни очди! Антонионинг ажойиб зарбаси дарвозанинг “тўққизлиги”га бориб тушди! Даҳшат гол!
37. Сёрлотнинг ҳаволатиб берган узатмасини Ҳоланд бош билан дарвозага йўллади, аммо кучсиз чиқди.
34. Ивуарликлар босимни кучайтиришмоқда. “Викинглар” эса рақиб ҳимоясини ёриш йўлларини тополмаяпти.
28. Диоманднинг узатмасидан сўнг Пепе дарвоза томон зарба берди, бироқ тўп дарвозага бормади.
24. Футболчилар томоқларини хўллаб олишлари учун қисқа танаффус эълон қилинди.
21. Аернинг чап бурчакдан йўллаган зарбасидан кейин тўп дарвозанинг ташқи томон тўрига тегди.
19. Сёрлотнинг зарбаси “блокланди”. Ҳозирча Ивуар ҳимояси яхши ўйнамоқда.
16. Кот-д'Ивуар фаол ўтказмоқда ўйинни, ҳужумлар тобора кўпаймоқда.
8. Икки терма жамоа ҳам навбати билан ҳужумларни уюштирди, ҳозирча улар хавфли тус олмаяпти.
🕛 1. Ўйин бошланди!
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Жаҳон чемпионати 1/16 финал босқичи доирасидаги Кот-д'Ивуар — Норвегия баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!



