UZ

Сўнгги янгиликлар

09:40Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 09:18Чет эллик мутахассис Суперлига жамоасининг бош мураббийи бўлади  0 08:48Ҳусниддин Алиқулов фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  3 08:22Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди  8 02:59Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда очко йўқотди  3 02:51А Серия. "Интер" ўз майдонида "Болонья"ни мағлуб этди  1 02:44Лига 1. ПСЖ дербида "Париж"ни мағлуб этди  2 02:10Африка кубоги. 1/8 финал. Камерун ЖАРни мағлуб этди, Марокаш Танзаниядан устун келди  1 00:58Тео Эрнандес А Серияга қайтиши мумкин  0 00:30АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  44 23:24Винисиус 18 та ўйиндан бери гол уролмаяпти. Охирги гол октябрь ойининг биринчи ярмида киритилган  2 22:40АПЛ. “Ньюкасл” “Кристал Пэлас”ни, “Брентфорд” “Эвертон”ни мағлуб этди, “Тоттенхэм” эса ўз уйида “Сандерленд”ни мағлуб эта олмади  1 22:30АПЛ. "Фулхэм" "Ливерпул"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада ўтказиб юборилган голдан сўнг 90+7 дақиқада тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди  15 22:15Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди  52 21:44"Челси" "Астон Вилла" юлдузи учун катта таклиф тайёрламоқда  3

Бугун футбол. "Металлург" - "Локомотив" Янгиликлар

Бугун футбол. "Металлург" - "Локомотив"

Бугун Суперлиганинг 2-босқичидан ўрин олган 23-тур учрашувлари давом эттирилади.

Амалдаги чемпион Бекободда "Металлург" меҳмони бўлади. Хабарингиз бор, 22-тур ўйинларидан сўнг жамоалар олтитадан икки гуруҳга бўлинди. Бугун бўлиб ўтадиган "Металлург" - "Локомотив" баҳси билан биринчи олтиталик учун 2-босқич ўйинлари старт олади.

Иккинчи босқич олдидан "Локомотив" "олтин очколар" қоидасига кўра 18 очко билан 2-ўринда бормоқда. "Металлург" эса 9 очко тўплаб 5-ўринни эгаллаб турибди. Бугун "Металлург" ўз майдонида жорий мавсум ҳисобидан "Локомотив"га қарши иккинчи ўйинини ўтказади. Биринчи беллашувда майдон эгалари 2:0 ҳисобида зафар қучишган.

Умуман олганда бу йил "Металлург" "Локо"га қарши яхши ҳаракат қилмоқда. Чунки жамоа Тошкентда 1:1 ўйнаган. Хуллас "Локо" ҳозирча бекободликларни мағлуб эта олгани йўқ. "Металлург" биринчи босқичда ўз майдонида 11та ўйин ўтказиб, шундан 6тасида зафар қучди, 3 бор дуранг ўйнаб 2 марта мағлуб бўлди. Тўплар нисбати 13-11.

Биласизми? "Металлург" охирги тўртта ўйиннинг учтасини ғалаба билан якунлади. Андрей Шипилов шогирдлари ўз уйида "Нефтчи" ва "Қизилқум" ҳамда сафарда АГМКдан устун келган.

"Локомотив" ҳақида тўхталадиган бўлсак, "темирйўлчилар" охирги 9та ўйиндан бери мағлуб бўлмай келишмоқда. Жамоа охирги марта 13-турда айнан бугунги рақиби "Металлург"га имкониятни бой берганди. Кўрамиз, бугун "Локо"нинг мағлубиятсиз сериясига яна "Металлург" чек қўя оладими?

Сафарда 11та ўйин ўтказган "Локомотив" шундан бештасида ғалабага эришган. Тошкентликлар икки бор дуранг ўйнаб, 4 марта ютқазиб қўйишган. Тўплар нисбати 14-11. "Локо" сафардаги охирги ғалабасини 22-турда "Бухоро" устидан 1:0 ҳисобида нишонлаган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика