“Арсенал” АПЛда кетма-кет 6 та ўйиндан бери мағлуб бўлмаяпти

2 апр 2019, 07:19
“Канонирлар” АПЛ 32-турида “Ньюкасл”ни ўз майдонида 2:0 ҳисобида таслим қилди.

Жамоа шу тариқа АПЛда кетма-кет 6 та ўйинда мағлуб бўлмади. Эмери шогирдлари 5 та ўйинда ғалаба қозонган бўлса, 1 та баҳсда дуранг қайд этган.

“Тўпчилар” сўнгги бор АПЛда 3 февраль куни “Манчестер Сити”га 1:3 ҳисобида ютқазганди.

Мазкур ғалаба сабаб “Арсенал” 63 очко билан мусобақа жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.asia