UZ

Сўнгги янгиликлар

17:28Расман: Феликс Роналдунинг жамоадошига айланди  0 17:06Расман: Олимпиада бронза медали соҳиби "Машъал"га ўтди  0 16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  1 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  2 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  4 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  4 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  2 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  27 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:13"Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштирди  1 13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   4 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  3 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3

Акмал Холиқов: "Қизилқум" мухлислари кетма-кет учинчи мағлубиятни кечиришмас эди" Янгиликлар

Акмал Холиқов: "Қизилқум" мухлислари кетма-кет учинчи мағлубиятни кечиришмас эди"

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Машъал" - "Қизилқум" (1:1) учрашувидан кейин меҳмонлар катта мураббийи Акмал Холиқов матбуот анжуманида иштирок этди.




"Дастлабки икки турда ўз майдонимизда икки марта мағлуб бўлгандик. Учинчи мағлубиятни мухлисларимиз кечиришмасди. Ўйин оғир бўлишини билардик.

"Машъал" ҳам ўтган турда мағлуб бўлганди, шу боис ўз уйида борини бериб ўйнади. Жанговор ўйин бўлди деб ўйлайман. Узоқдан келиб бизни қўллаб турган мухлисларга раҳмат айтаман.

Бугунги ўйинга режамиз ҳимоявий қарши ҳужумда ўйнаш эди. Беш кун давомида шу устида ишладик. Танлаган тактикамиз иш берди. Ғалабага тенг дурангга эришдик.

Гол ургандан кейин йигитлар бўшашиб қолишди ва тезда гол ўтказиб юбордик.

Бугунги ўйинга ким тайёрлади? Бош мураббийнинг соғлигида муаммо бор. Шифокорлар унга захирада ўтиришга рухсат беришмади. Шу боис жамоани бугунги баҳсга мураббийлар штаби тайёрлади", - дейди Акмал Холиқов.


Номоз Чориев ёзиб олди


Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика