UZ

Сўнгги янгиликлар

15:27Водий клуби 12 йилдан сўнг янги мавсумни ўз аренасида қарши олади   0 15:04Нафақат чемпионлик учун кураш: "Арсенал" майдондан ташқарида ҳам "Манчестер Сити"га чақириқ ташлади  1 14:38Суперлига-2026. Мавсум давомида кузатиб бориш керак бўлган ёш иқтидор эгалари  0 14:12"Сўғдиёна" сўнгги бор қачон мавсумни ғалаба билан бошлаган?  0 13:49АПЛ клуби бош мураббийи билан шартномани 2032 йилнинг ёзигача узайтирди  0 13:26Суперлига. "Қўқон-1912" 7 йиллик нохуш анъанага барҳам берадими?  4 13:06Англия грандлари "Ноттингем Форест" ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  3 12:38"Манчестер Юнайтед" "Боруссия Д" футболчисига қизиқмоқда  1 12:10Роналду Англияга қайтиши мумкин?!  6 11:42Жанубий Америка Рекопасида сенсация! "Фламенго" совринни Аргентина клубига бой берди  3 11:21Суперлига старти — сюрпризлар саҳнасими?  8 10:47Мамардашвили "Ливерпуль"даги ҳолатидан норози ва ёзда ижарага кетиши мумкин — ТEАМtalk   3 10:18"Манчестер Юнайтед"ни бошқаришга яна бир даъвогар пайдо бўлди  3 09:50Финалиссима-2026. Чипталар 2 соатда сотилди  12 09:21"Реал" етакчиси ЖЧ сабабли оёғини операция қилдирмайди  5

Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди" Янгиликлар

Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"

Суперлига 24-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Машъал" (1:0) учрашувидан сўнг "Машъал" бош мураббийи Отабек Нарзуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

Авваламбор Ассалому алайкум! Биз учун муҳим учрашув эди, бугунги баҳсга яхши тайёргарлик кўргандик. Битта хато - мағлубиятга олиб келди. Йигитлар қўлдан келганча ҳаракат қилишди. Мағлубиятга доим мураббий айбдор бўлган. Бироқ футболчиларда озгина шижоат бўлиши керак. Аммо битта шижоатнинг ўзи етарли эмас ҳозирги вақтимизда. Кўпроқ меҳнат қилиш лозим. Ҳозирги аҳволимизни яхши деб бўлмайди. Чунки уйда "Бухоро"ни мағлуб эта олмадик, ҳозир "Қизилқум"га ҳам 3 очко тақдим этдик. Ҳозир нима деб айтишни ҳам билмайман. Меҳнат қиляпмиз, йигитларга тушунтиряпмиз. Хато қилган барча учрашувда мағлуб бўлмоқдамиз. Агар биз хато қилмасак, мағлубийга учрамасдан ҳаракат қиламиз.

Жамоалар мавсум давомида ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади. Ҳар икки жамоа бир-бирини жуда яхши билади. Иккинчи бўлимда "Қизилқум" ўйини кучайтирмади, балки сизнинг ўзгаришларингиз орқали "Машъал"  мағлуб бўлгандек туйилди...

- Биз бир биримизни жуда яхши биламиз. Дўстимиз Акмал ушбу жамоани бошқариб бормоқда. Бу футбол! Футболда хато қилсайиз, мағлуб бўласиз. Бугунги учрашувга бир қатор академия футболчиларини олиб келгандик. Академия ёшларига ҳам имконият беришимиз керак. Бизда ажойиб академия бор. Қачонгача ўзимизда яхши ёшлар бўла туриб, легионерлардан фойдаланамиз. Мағлубият бўлаётган вақтда ёшлардан яхши фойдалансак бўлади, шу сабабли бугунги баҳсда ёш йигитларни майдонга туширгандик.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика