Расман: Шукуров БАА клубига ўтди

Sherzod Nurmatov
2 окт 2025, 16:44
Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири Отабек Шукуров фаолиятни "Банияс"да давом эттиради.

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.

Футболчи БААнинг бир қатор жамоалари билан музокаралар олиб борди ва якунда "Банияс" танловида тўхтади. 

Маълумот учун, "Банияс"да Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир аъзоси Акмал Мозговой ҳам тўп тепади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: baniyasclub.ae