Компани машғулотдан кейин ҳушидан кетди: "Бавария" мураббийи шифохонага олиб кетилди

23 окт 2026, 23:12
"Бавария" бош мураббийи Венсан Компани вирусли инфекция сабаб Мюнхендаги шифохонага ётқизилди.

Bild нашрининг хабар беришича, 40 ёшли бельгиялик мураббийни олиб кетиш учун клубнинг машғулот базасига вертолёт ҳам келган.

Sky Sport маълумотига кўра, Компани машғулотдан кейин ҳушидан кетган ва вертолёт базага келганига қарамай, тез ёрдам машинасида шифохонага олиб борилган.

Аввалроқ мураббий касаллиги туфайли "Лейпциг"га қарши 6:1 ҳисобидаги ғалабадан кейинги ва "Арсенал"га қарши 2:2 ҳисобида якунланган учрашув олдиданги матбуот анжуманларида иштирок эта олмаган эди.

Sky Sport таъкидлашича, "Арсенал"га қарши Чемпионлар лигаси баҳсидан олдин ҳам Компани оёқларида оғриқ сезган. Бу ҳолат вирусли инфекция ва унинг оқибатида юзага келган сон соҳасидаги муаммолар билан боғлиқ бўлган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Bild

Сўнгги янгиликлар

Барча ›