

Килиан Мбаппе 11-дақиқада пенальтидан гол уриб, ҳисобни очди. Орадан ўн дақиқа ўтиб Жуд Беллингем дарвозабонни ҳам алдаб ўтган ҳолда, тўп киритди. Ниҳоят, Ян Диоманде узоқ масофадан чиройли зарба йўллаб, жамоасининг йирик ҳисобда ғалаба қозонишини таъминлади.
“Реал” Ла Лигада 11 ўйиндан сўнг 27 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Унда юқорида “Атлетико” (28) ва “Барселона” (30) жойлашган.
📺 Видео YouTube’да 👇





