Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Валенсия"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

8 ноя 2026, 02:55
Ла Лига 12-тур доирасидаги "Валенсия" — "Реал" ўйини бўлиб ўтди.

Ўйиннинг 28-дақиқасида Федерико Вальверде ҳисобни очди. Арда Гюлер 36-дақиқада устунликни яна биттага оширди. Килиан Мбаппе 75-дақиқасида айнан Арда Гюлернинг узатмасини голга айлантирди ва ўйинга нуқта қўйди. Мезбонлар ҳимоячиси Хосе Гайя 79-дақиқада майдондан четлатилди.

“Реал” Ла Лигада 12 та ўйиндан сўнг 30 очко билан иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Эртага 11 тадан ўйин ўтказган “Атлетико” (28 очко) ва “Барселона” (30 очко) ўзаро тўқнаш келади.



Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›