

40 ёшли футболчининг бойлиги 1,4 миллиард долларга баҳоланмоқда.
У жамоаси билан тузган янги шартнома бўйича яна умумий ҳисобда 400 миллион доллар ишлаб олади. Шу тариқа, Роналдунинг бойлиги илк бор индексга киритилди ва спорт оламининг энг даромадли футболчиси сифатида тан олинди.
Роналду футболдаги даромадидан ташқари, Nike, Armani ва Castrol каби катта компаниялар билан тузган шартномалари орқали яхшигина пул ишлаб топади. Шунингдек, у CR7 бренди орқали меҳмонхона, кийим-кечак ва яна бошқа бир нечта тармоқларга эгалик қилади.


