U-20 ЖЧ. Нигерия сардори мавжуд бўлмаган клуб аъзоси сифатида ФИФА рўйхатидан ўтган
27 май 2023 17:47
Янгиликлар
U-20 ЖЧ. Нигерия сардори мавжуд бўлмаган клуб аъзоси сифатида ФИФА рўйхатидан ўтган
"Бамейи "Юм-Юм" ФК клуби аъзосида сифатида рўйхатдан ўтган. Бироқ бундай клуб мавжуд эмаслиги ҳақида маълмуотлар бор", деб ёзган америкалик журналист Брайан Скиретта.
Ўнг қанот ҳимоячиси Доминикан Республикаси (2:1) ва Италия (2:0)га қарши ўйинларда майдонга тушган. Африкаликлар гуруҳдаги охирги учрашувини Бразилияга қарши ўтказади.
:quality(85)/cloudfront-us-east-1.images.arcpublishing.com/infobae/L4Z7Q75EKBHDBPJWJCVQEV4S7Q.jpg)
Own Goal Nigeria хабарига кўра, 17 ёшли ўйинчи ўз федерацияси томонидан Нигериянинг "Юм-Юм" клуби футболчиси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Суриштирувларга кўра, ушбу клубни Абужада деб айтишган, аммо ушбу шаҳарда ҳеч қанақасига бундай клуб мавжуд эмаслиги маълум бўлган.
Эслатиб ўтамиз, африкликлар айни дамда ўз гуруҳида 6 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Агарда жамоа охирги турда ютқазмаса, 1-ўрин билан 1/8 финалга йўл олади. Ушбу босқичда ҳам ғалаба қозонган тақдирда чорак финалда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан тўқнаш келиши мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Фикрлар