"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда

Aslanov Jasurbek
24 дек 2025, 15:21
"Марсель" аъзоси Дарриль Бакола "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Боруссия" қизиқишлари доирасида.

"Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячиси Дарриль Бакола бир нечта топ-клублар қизиқишига сабаб бўлмоқда.

"Foot Mercato" маълумотларига кўра, ўйинчининг вазиятини "Арсенал", "Штутгарт" ва Дортмунднинг "Боруссия" клублари кузатиб бормоқда. Шунингдек, "Челси" Бакола бўйича норасмий музокаралар олиб бораётгани ҳақида ҳам маълумотлар бор.

"Марсель" Баколани жамоада олиб қолиш ниятида ва ярим ҳимоячига шартномани узайтириш бўйича таклиф юборган. Французнинг амалдаги келишуви 2027 йилнинг ёзида якунига етади.

Жорий мавсумда Бакола Лига 1 нинг 7 та учрашувида иштирок этди, шунингдек, Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Ньюкасл"га қарши ўйинда майдонга тушиб, ассист муаллифига айланди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Foot Mercato