UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди  5 03:05ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди  129 02:49ОЧЛ 2. "Истиқлол" жавоб учрашувида ҳам "Ал Ҳуссайн"га ютқазиб, мусобақани тарк этди  0 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  15 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  1 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  8 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  13 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  2 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  3 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  54 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  3 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0

Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман" Янгиликлар

Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"

"Ливерпуль"нинг собиқ ҳимоячиси Йон-Арне Риисе Юрген Клоппнинг мураббийлик фаолиятига қайтиш имкониятини баҳолади.

"Агар у чиндан ҳам қайтса, ўйлашимча, бирор терма жамоа мураббийига айланади. У клубда ишлайди деб ўйламайман. Менимча, у қачондир Англия терма жамоасини жони дили билан бошқарган бўларди. Мен уни миллий терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман, чунки бу клубдаги иш каби зўриқишли эмас.

Юрген Клопп ҳаётни севади, у қилаётган ишини яхши кўради, у шуғулланаётган ҳар бир ишга иштиёқи бор. Энергияси ва кимлиги сабабли мен уни яна кўришни хоҳлардим. Аммо шу билан бирга, унинг қолдирган мероси ҳозир жуда улкан. У «Дортмунд» ва «Ливерпуль»да шу қадар яхши ишладики, бошқа клубда бундан ҳам яхшироқ бирор нарса қила олишини тасаввур қила олмайман. Балки, у эришганларидан шунчаки мамнундир ва энди бошқа ишлар билан шуғулланаётгандир. Назаримда, "Ливерпуль"даги иш унга қимматга тушди — у руҳан ва жисмонан чарчаганди, чунки бу ишга борини, бутун энергиясини берганди", — деди Риисе.

Англия терма жамоасини ҳозирда Томас Тухель бошқармоқда. Унинг шартномаси 2026 йилги жаҳон чемпионати якунига қадар мўлжалланган.

Аввалроқ Клопп Red Bull компаниясининг футбол йўналиши бўйича глобал раҳбари лавозимини эгаллаган ва компаниянинг барча клубларини назорат қилади. Германиялик мутахассис "Ливерпуль"ни 2023/24 йилги мавсум якунида тарк этганди.

Клопп "Боруссия"ни 2008 йилдан 2015 йилгача бошқариб, клуб билан икки марта Германия чемпионатида, икки марта Суперкубокда ва бир марта мамлакат Кубогида ғолиб чиққан, Чемпионлар Лигаси финалига қадар етиб борган. "Ливерпуль" билан у Англия чемпиони, Чемпионлар Лигаси, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати, УЕФА Суперкубоги, Англия Кубоги ғолиби бўлди, икки марта Англия Лига кубогини ва бир марта Англия Суперкубогини қўлга киритди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика