Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан

Aslanov Jasurbek
24 дек 2025, 13:28
Педри отасига фэнтези ўйнашда қандай ёрдам бериши ҳақида гапирди.

"Барселона" ярим ҳимоячиси Педри отасига фэнтези ўйнашда қандай ёрдам бериши ҳақида сўзлаб берди.

– Бўш вақтингизни қандай ўтказасиз?

– Менга сериаллар кўриш, стол ўйинлари, видеоўйинлар ўйнаш ёки имконият бўлганда бошқа спорт турлари билан шуғулланиш ёқади. Менга ҳаммасидан кўра ўйинлар кўпроқ ёқади.

– Ҳатто фэнтези-футболни ҳамми?

– Уйда отам билан тез-тез футбол кўраман. Ва ҳа, баъзида унга фэнтезида ёрдамлашаман.

– Ростданми?

– Ҳа (кулади). У мендан у ёки бу футболчи ўйнайдими-йўқми, деб сўрайди.

Бу жуда қизиқ, чунки баъзида биз исталган жамоанинг голини шунчаки бизнинг жамоамизда ўша гол урган ўйинчи борлиги учун нишонлай бошлаймиз, – деди Педри.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Esquire