Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси
24 дек 2025 13:09
Янгиликлар
Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси
"Динамо" жамоаси 2026 йилги мавсум олдидан таркибни кучайтириш ишларини давом эттирмоқда.
Самарқанднинг "Динамо" клуби Суперлигадаги иштироки, Ўзбекистон олимпия жамоаси ва Малайзиянинг "Теренггану" клубидаги фаолияти орқали мухлисларга танилган Нурилло Тўхтасинов билан шартнома имзолади. 28 ёшли легионер куни кеча 2,5 йиллик фаолиятидан кейин Малайзия клубидаги хайрлашув учрашувини ўтказди ва эркин агент сифатида "Динамо" билан келишувга эришди.
Тўхтасинов "Теренггану"да жами 76 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 7 та голли пас берди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар