Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"

Aslanov Jasurbek
24 дек 2025, 18:26
Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси,"Комо" бош мураббийи Франсеск Фабрегас нима учун Хаби Алонсога "Реал" кийиниш хонасини назорат қилиш қийинлигини айтиб ўтди.

"Уларнинг [ўйинчиларнинг] барчаси жуда кучли футболчилар. Ҳар бири ўйнашга лойиқ. Ҳаммаси ўзини ўйнаши керак деб ҳисоблайди. Ҳар бири фарқ яратиши лозим. Уларнинг ҳаммаси 50 миллион [евро] туради, бари ўз терма жамоаларида ўйнайди. Ҳаммани майдонга тушириш ва таркиб танлаш энг қийин вазифа бўлса керак", – деди Фабрегас DAZN ҳужжатли фильмида.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca