UZ

Сўнгги янгиликлар

17:39U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Хитой U-23 0:0 (матнли трансляция)  41 17:36SQUAWKA.com таҳлили: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"нинг хатодан бошлаган мустаҳкам ҳимоя қўрғони  0 17:25АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" 0:0 (матнли трансляция)  3 17:03"Реал" — "Леванте". Таркиблар маълум  1 16:16"Манчестер Юнайтед" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  15 16:10Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  59 16:01"Манчестер Сити" жамоа вингери билан хайрлашишга тайёр  0 15:23Беҳруз Жуматов "Сурхон" футболчисига айланди  3 14:53"Атлетико" "Ювентус" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 14:18"Ғазалкент" яна уч нафар футболчини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди, улар орасида терма жамоа сардори ҳам бор  3 13:43Дугла Коста Италиянинг тўртинчи дивизиони клуби футболчисига айланди  4 13:05"Реал" ва "Барселона" "Аякс"нинг янги юлдузига даъвогарлик қилмоқда  1 12:20Жеко Францияга йўл олиши мумкин  3 12:00Ярим финал йўлида “чин девори”: қоғоздаги устунликни майдонда кўрсатиш вақти келди  3 12:00Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Хитой U23, “Манчестер дербиси” ва бошқалар  3

"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров Янгиликлар

"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров

Хабарингиз бор, январь ойида Саудия Арабистонида U-23 Осиё Кубоги бўлиб ўтади.

Ушбу турнирда Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги U-21 ёш тоифасидаги олимпия терма жамоамиз иштирок этади. Вакилларимизнинг Тошкентдаги йиғини эртадан бошлаб Доҳага кўчади. У ердан терма жамоамиз Саудия Арабистонига йўл олишади. Бугун қитъа турнири муносабати билан бош мураббий Равшан Ҳайдаров иштирокида матбуот анжумани ташкил қилинди. 

"Сизларни кўриб турганимиздан хурсандмиз. Тайёргарлик режаларимиз ҳақида маълумот бериб ўтсам, 7 декабрь санасидан ишлаб чиқилган режа асосида тайёргарликни бошладик. Бу тайёргарлик режаларимиз икки қисмдан иборат. Биринчи қисмимиз Тошкентда олиб борилди. Декабрь, мавсумдан кейин футболчиларнинг ҳолати ҳар хил. Шуларни бир маромига келтириш устида ишладик. Кимгадир дам берилди, кимдир жароҳат билан келди. 28 нафар футболчи таклиф қилинган эди. Якунда бу талабларни бажара олмаганларга рухсат берилди. Албатта, бу борада индвидуал ёндошишга тўғри келди. Яхши дам олиб келганлар бўлди, Суперлига ўтиш ўйинида ҳам қатнашишди. Дейлик "Бухоро" жамоасининг икки аъзоси кеча етиб келишди. Бугун Қатарга учиб кетамиз, у ерда иккита ўртоқлик учрашуви ўтказамиз. Тошкентда "Андижон" билан назорат ўйинимиз ҳам ўзига ҳос саволларимизга жавоб берди. Доҳада Қатар ва Иордания U-23 терма жамоалари рақиб вазифасини ўтайди. Ўйлайманки, бу орқали ўйинимизни шакллантириб оламиз. Таркибга жалб қилинган футболчилар матбуотда эълон қилинди. Мураббийлар кенгаши қарори билан мазкур мусобақада олимпия терма жамоамиз билан қатнашамиз. 2005-2006 йилларни ўз ичига олган. 2003-2004 йилдаги йигитлар яхши цикл ўтказишди. Улар Осиё чемпиони бўлишди, Жаҳон чемпионатида ҳам ўйнашди. Миллий терма жамоамизга чақирилишди, ўз клубларида асосий таркибда ўйнашмоқда. Иккинчидан бу тажрибамиздан ўтган. Яна бир марта бунга қайтяпмиз", – дейди Равшан Ҳайдаров.

— Бўлажак турнирда омад тилаймиз. Бунгача бўлган йиғинларда, саралашда 2003-2004 йил футболчилар ҳам бор эди. Осиё Кубогига яқин таркиб фақат 2005-2006 йил футболчиларни ўз ичига олди. Бу аввалдан қилинган режамиди? 

— Бу нормал ҳолат. Бизни жамоаларимизда аралаш таркиб ўйнатиш аввал ҳам бўлган. 2018 йилги таркибимизда 30-40 фоиз ёшлар бор эди. Шомуродов, Шукуров, Ҳамдамовлар билан Алижонов, Яхшибоев каби ёшлар бор эди. Бу кейинги циклга ўтаётганда  тажрибаси ёрдам беради. Бу жамоа билан ҳам шундай бўлди. Саралашда 50/50 таркиб ўйнади. Бу қарорни сабаби, 2005-2006 йиллар жамоамиз Жаҳон чемпионатига чиқа олишмади. Бу катта минус эди. Катта мусобақаларда қатнашиш улкан тажриба беради. Шу боис Осиё Кубогида ёшларга имкон беришга қарор қилдик. 

— Саралашда Қирғизстондан кейинги ўринни эгалладик. Гуруҳда Эрон ва Жанубий Кореядан юқорида бўла оламизми? 

— Нима учун бўлолмаймиз? Саралашда ҳамма ўйинлар назоратимиз остида ўтди. Тўғри, дуранг бўлиб қолди. 20 ёшдан кейин улар катта футболга ўтган бўлиши керак. Тажрибаси кам ёки кўп бўлади. Лекин бунга қарамасдан Эронми, Кореями олдимизга қўйилган юқори мақсад билан, жиддий қараб кетяпмиз. 

— Осиё Кубогида чемпионлик мақсад қилинганми? 

— U-23 да рейтингимиз юқори. Аввалги мусобақаларда чемпионлик, кетма-кет кумуш медаллар қўлга киритилган. Бундай жамоа олдига юқори мақсадларни қўйиб ҳаракат қилавериш керак. Бу қўлимиздан келадиган иш.

— Жамоанинг тайёргарлик жараёнига қарасак, Хитойдаги 3 та ўйинда 3 хил сардорни кўрдик. "Андижон" билан назорат ўйинида Сардор Баҳромов сардорлик боғичи остида ўйнади. Жамоада сардор ким бўлади? 

— Сардорларни танлаяпмиз. Етакчилик сифатларини намоён қиладиган, майдонда ва ташқарида лидер бўла оладиган ўйинчиларни кўриб бормоқдамиз. Бундай вазифага 2-3 нафар номзодлар бор. Менга муҳими футболчиларни ўзига бўлган ишончи. Жамоамизда ўзини яққол сардор сифатида кўрсатадиганлар камроқ. Ўйин бўйича бундай эмас. Майдон ташқарисида, ўзаро коммуникацияда гап. Бу борада бир қарорга келамиз.

— U-23 Осиё Кубогида кичик ёш тоифасидаги жамоа билан аввал қатнашганмиз. Лекин у терма жамоада Ҳусайн Норчаев, Жасур Жалолиддинов, Абдувоҳид Неъматов каби футболчилар чўққисига чиқаётганди. Бу терма жамоамизда ундай эмас. Аксарияти Про лига ва ўринбосарлар жамоаси даражасида мавсум ўтказди. Бу ҳавотирлимасми? 

—  Ҳар бир авлоднинг ўзига яраша ривожланиши бор. Сараланган футболчилари бор. Аввалги жамоаларда яққол ажралиб чиққанлар бор эди. Ҳозир эса бир текисроқ. Иқтидор борасида қолишмайди. Уларни ҳам мусобақаларда кўриб, танишни бошлашган. Ўйлайманки, булар учун ҳам мусобақа шундай рол ўйнайди. 

— Легионерларимиз бўйича ҳолат қандай?

— Ҳа, муаммолар бор. Муҳаммадали Ўринбоевни клуби қўйиб юборгани йўқ. Жароҳат бор, январь ойида тузалади деган хат келган. Ҳозирча унга умид қилаётганимиз йўқ. Легионерлардан Лазиз Мирзаев келган. 16, 17 ёшда ўзини кўрсатган футболчиларни бирдан йўқолиб қолиши нотўғри. Шунинг учун унинг ҳолатини ўз кўзимиз билан кўриш учун чақирдик. Кичик жароҳатлари бор. Ритмдан тушиб қолгани кўриниб турибди. Бу чақирув унга яна мотивация берса ажаб эмас. Суперлигада ўйнаган футболчилар Ойбек Ўрмонжонов, Фирдавс Абдураҳмонов жароҳат олди. Қолган футболчиларни ҳозирги ҳолатини яхшилашга ҳаракат қиляпмиз.

Эслатиб ўтамиз, мусобақа Саудия Арабистонида 6 январдан 24 январга қадар ўтказилади. Ўзбекистон "C" гуруҳида Корея, Эрон ва Ливан билан тўқнаш келади.  

Рейтинг: +5   

Фикрлар

+3   
22 дек 15:42:07
Gayratjon Ismonov
Ха гурухдан чика олмаслигини билиб олдиндан Кул кутариш бу
+3   
22 дек 15:34:55
Karnak
Shu Ravshan Haydarovga futbolimizda doim ish topiladi. Barcha yoshdagi terma jamoalarni boshqargan. Ko'pgina klublarda ishlagan. Ammo bitta natijasidan tashqari, qolganlarida o'zini ko'rsata olmagan. Bu galgi uning qo'l ostidagi U-23 dan yaxshi natija kutish qiyin. Ammo yaxshi niyat qilamiz. U-23 terma jamoamizga omad
+2   
22 дек 14:25:46
Жамшид Jamshid
Гурухдан хам чиколмасак керак. Киргиз билан дуранг булган булса
+1   
22 дек 15:58:14
Baxtiyor MYu
биттаси тўғри савол берибди. Бу авлод таркибида суперлигада чақнаб чиққан ёш ўйинчилар йўқ. Кўпчилик учун нотаниш
   
05 янв 00:12:42
ArsaBarsa
Faqat ikki qanotdan jarima maydoni ichiga uzatma berish taktikasini qo'llamasak amallasa bo'ladi. Bu yoshda biror nima deyish qiyin.
   
23 дек 15:01:42
Тохир Гайибов
Рошанга нотугри берилган бу иш,шарманда килади хали.
   
23 дек 01:07:34
David Terezege
Baxona oldindan tayyorku
   
22 дек 19:47:29
STENLESS..R
Komilov Muxammad Omar фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Группасиданам чиқолмайди кўрасизлар, хаммаси таниш билиш
Хайдаров борми бу нарса булиб келган булмаса шу пайтгача судраб олиб юришармиди
   
22 дек 18:17:31
Komilov Muxammad Omar
Вапшееее ланж ўйинини кўрганман буларни
   
22 дек 18:16:38
Komilov Muxammad Omar
Группасиданам чиқолмайди кўрасизлар, хаммаси таниш билиш
   
22 дек 15:52:44
Бахтиёр Ашуров
Karnak фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Shu Ravshan Haydarovga futbolimizda doim ish topiladi. Barcha yoshdagi terma jamoalarni boshqargan. Ko'pgina klublarda ishlagan. Ammo bitta natijasidan tashqari, qolganlarida o'zini ko'rsata olmagan. Bu galgi uning qo'l ostidagi U-23 dan yaxshi natija kutish qiyin. Ammo yaxshi niyat qilamiz. U-23 terma jamoamizga omad
U19 билан икки марта жаҳон чемпионати чорак финалида уйнаган!
   
22 дек 15:18:20
BXZ BXZ
Гурухимиз жуда кучли уччала бахсда жанг бу́лади агар саралашдагидек у́йнаса термамиз анча кийналади . Нима бу́лганда хам U-23 термамизга омад тилаймиз ва яхши натижа кутиб коламиз .
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика